Қайднома

Қидирув

Камавинга «Бавария»га ўтишга яқин

Камавинга «Бавария»га ўтишга яқин

  20.04.2021 18:53
  0
  220
Камавинга «Бавария»га ўтишга яқин

«Ренн» ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга фаолиятини Германия бундеслигасида давом эттириши мумкин. Франциялик 18 ёшли футболчига Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатди.

«Бавария» Камавингани ёзги трансферлар бозори пайтида сотиб олишга жиддий ҳаракат қилишмоқда. Клуб раҳбарларининг фикрича, Эдуарду майдон марказида Йозуа Киммих ва Леон Горецкаларга рақобат қилишга қодир экан. Шунингдек, Камавингани Мадриднинг «Реал» клуби ҳам ўз таркибида кўрмоқчи.

«Ренн» унинг трансферидан 80 млн евро ишлаб олмоқчи. Transfermarkt хавбекнинг трансферини 60 млнга баҳоламоқда. Эдуардунинг «Ренн» билан келишуви 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz