Қайднома

Қидирув

Суперлига ғояси мухлисларга ёқди

Суперлига ғояси мухлисларга ёқди

  20.04.2021 18:30
  0
  375
Суперлига ғояси мухлисларга ёқди

L'Equipe нашрининг хабарига кўра, Суперлига футболи ғояси мухлисларга ёқди, буни февраль ойида Англия, Испания, Италия, Германия ва Франсия мухлислари ўртасида янги Европа футбол клублари турнирининг таъсисчи клублари томонидан ўтказилган сўровнома ҳам тасдиқлади.

Сўровномада 15 ва ундан катта ёшдаги 4,063 футбол ишқибозлари иштирок этди. Суперлиганинг ташкил этилиши испанларнинг 76%, италияликларнинг 72% ва франсузларнинг 71% томонидан маъқулланди. Англияда ушбу фикрни респондентларнинг 59%, Германияда - 57% қўллаб-қувватладилар. Янги мусобақани қўллаб-қувватлаганларнинг умумий ўртача кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этади.

Ёшлар орасида энг ижобий реакция - 15-24 ёшли респондентлар орасида, шунингдек, 35-49 ёш гуруҳида юқори маъқулланиш қайд этилди. Суперлига ташкил этилишининг энг кам маъқуллигини 50 ва ундан катта ёшдаги респондентлар билдиришди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz