Қайднома

Қидирув

Питер Хюистра: "Бизни "Шаржа" билан икки қизиқарли ўйин кутмоқда"

Питер Хюистра: "Бизни "Шаржа" билан икки қизиқарли ўйин кутмоқда"

  20.04.2021 16:25
  0
  166
Питер Хюистра:

"Шаржа" - "Пахтакор" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббийи "Пахтакор"дан Питер Хюистра ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов иштирок этди.

Хюистра: - Бизни уч кун ичида "Шаржа" билан ўтадиган икки ўйин кутмоқда. Бундай қисқа муддатда бир рақиб билан тўқнаш келишни ўзига хос ҳолат деб айтиш мумкин. Жамоалар учун қизиқарли тўқнашув бўлади. Биз ўйинга яхши тайёрланяпмиз. Рақибнинг аввалги беллашувларини таҳлил қилиб чиқдик. Ғалаба учун майдонга тушамиз.

"Шаржа" гуруҳда тўрт очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шу сабабли бу жамоани учрашувдан аввал устунликка эга деб ҳисоблайман. Уларда яхши жамоа шаклланган, савияли футболчилари бор.

Жамоалар учун ҳақиқий синов тўртинчи ўйиндан бошланади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тетик ҳолда сақлаш, руҳий тайёргарлиги устида ишлаш осон бўлмайди. Шунинг учун бутун жамоа, мураббийлар штаби учун қизиқ давр. Рамазон ойи экани сабабли жамоани тетик ушлаб туришда кўп ишлаш керак.

Рашидов: - Эртага қизиқарли футбол бўлади. "Шаржа" яхши жамоа, лекин биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ютуқ билан гуруҳда пешқадамга айланиб олишни хоҳлаймиз. Бу беллашув деярли олти очколик тўқнашувга айланади. Мақсадимиз фақат ғалаба.

"Жазира"да ўйнаган пайтим "Шаржа" кучайиб, чемпионга айланганди. Лекин энди "Пахтакор"да ўйнаяпман. Бу Чемпионлар Лигаси, умуман бошқа мусобақа. Биз ўзбек футболининг кучини кўрсатишни истаймиз. Жамоадошларим билан бор кучимизни берган ҳолда ютуққа эришишни истаймиз.


Манба: pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz