Қайднома

Қидирув

Шуҳрат Мақсудов: «Футболчиларга раҳмат!»

Шуҳрат Мақсудов: «Футболчиларга раҳмат!»

  20.04.2021 22:30
  0
  200
Шуҳрат Мақсудов: «Футболчиларга раҳмат!»

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган «Рубин» - «Бунёдкор» (0:10) учрашувидан кейин «қалдирғочлар» устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- Бугунги ғалаба билан барчани, хусусан раҳбариятимизни, футболчиларимизни, клуб ходимларини ва албатта мухлисларимизни табриклайман! «Рубин» жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман! Ғалаба албатта барча мураббийни хурсанд қилади. Биз бошқа ўйинлар каби мазкур беллашувга ҳам жиддий қарадик. Учрашувдан олдин футболчиларга рақиб 1-лига вакили деб менсимаслик яхши оқибатга олиб келмаслигини, ўйин давомида вазиятни ўзгартириш қийин бўлишини тушунтирдик. Футболчиларга раҳмат айтаман! Кўрсатмаларимизни охиригача бажаришди. «Сўғдиёна»га қарши ўйингача тўрт кунимиз бор. Жиззах жамоаси жиддий рақиб, яқиндагина Суперлига доирасида улар билан ўйнагандик. Рақибнинг кучини жуда яхши биламиз. Эртаданоқ мазкур учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz