Қайднома

Қидирув

Европа Суперлигаси тўхтатилди. Мусобақа 2 кун яшади...

Европа Суперлигаси тўхтатилди. Мусобақа 2 кун яшади...

  21.04.2021 08:47
  0
  224
Европа Суперлигаси тўхтатилди. Мусобақа 2 кун яшади...

Европа Суперлигаси матбуот хизмати Англия клублари лойиҳани тарк этгач, мусобақа тўхтатилгани ҳақида расмий баёнот билан чиқди.

- Европа Суперлигасининг шунга ишончи комилки, Европа футболи айни дамда ўзгаришга муҳтож.Биз янги мусобақа таклиф қиламиз, чунки ҳозирги тизим ишламаяпти. Бизнинг таклифимиз спортни ривожлантириш, шу билан бирга футбол пирамидасининг барқарорлигини таъминлаш ва пандемия туфайли юзага келган оғир дамларда футбол жамоатчилигига ёрдам беришга қаратилган. Шунингдек, бу лойиҳа орқали барча футбол гуруҳлари яхшигина маблағга эга бўлади.
Англия клубларининг босим остида чиқарган қарорларига қарамай, ишончимиз комилки, бизнинг таклиф Европанинг қонун ва нормаларига тўлиқ жавоб беради. 
Юзага келган шароитда биз лойиҳани қайта ишга тушириш борасида керакли ишларни амалга оширамиз.

Европа Суперлигаси баёноти

Маълумот учун, 18 апрель куни 12 та клуб томонидан Европа Суперлигаси ташкил этилгани маълум қилинди. Юқори ташкилотлар ва футбол жамоатчилигининг босими сабаб дастлаб АПЛнинг тўрт клуби мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz