Қайднома

Қидирув

Бензема «Реал» нинг ХХI асрдаги энг яхши ассистентига айланиб, Роналдуни ортда қолдирди

Бензема «Реал» нинг ХХI асрдаги энг яхши ассистентига айланиб, Роналдуни ортда қолдирди

  22.04.2021 14:35
  0
  197
Бензема «Реал» нинг ХХI асрдаги энг яхши ассистентига айланиб, Роналдуни ортда қолдирди

Испания чемпионатининг 31-тур учрашувида “Кадис” клуби ўз майдонида «Реал» ни қабул қилиб, йирик 3: 0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 30-дақиқасида «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема пенальтини муваффақиятли амалга оширди ва уч дақиқадан сўнг ҳимоячи Альваро Одриосолага голли узатмани амалга оширди. Ушбу голли узатма Бензема учун Испания чемпионатида 88чиси бўлди. Шундай қилиб, ушбу кўрсаткич бўйича франсуз ҳужумчиси 87 та голли узатмани амалга оширган «Реал» нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди ва ХХI  асрдаги Мадрид клубининг энг яхши асистентига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Бензема «Реал» да 2009 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Роналду 2018 йилда Мадрид клубини тарк этиб, «Ювентус» га ўтганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz