Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Куадрадо билан шартномани 2023 йилгача узайтирмоқчи

«Ювентус» Куадрадо билан шартномани 2023 йилгача узайтирмоқчи

  22.04.2021 11:12
  0
  495
«Ювентус» Куадрадо билан шартномани 2023 йилгача узайтирмоқчи

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «Ювентус» ҳужумчиси Хуан Куадрадо Италия клуби билан шартномасини узайтириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, «кекса сеньора» раҳбарияти 32 ёшли колумбияликка 2023 йилгача бўлган янги шартнома таклиф қилмоқчи. Амалдаги шартнома муддати 2022 йил ёзида тугайди. Жорий мавсумда Куадрадо 33та ўйин ўтказиб, унда 15та голли узатмани амалга оширди.

Куадрадо «Ювентус» дан ташқари ўз фаолиятида «Челси», «Фиорентина», «Лечче», «Удинезе» ва Колумбиянинг «Индепенденте» жамоаларида ўйнаган. У Колумбия терма жамоасида 2010 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Трансфермаркт портали футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, А Сериядаги 32 - турдан сўнг, «Ювентус» 65 очко билан учинчи ўринда бормоқда ва чемпионат етакчиси «Интер»дан 11 очкога ортда қолмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz