Қайднома

Қидирув

УЕФА «Реал Мадрид» ва «Ювентус»ни жазоламоқчи, аммо...

УЕФА «Реал Мадрид» ва «Ювентус»ни жазоламоқчи, аммо...

  22.04.2021 18:05
  0
  503
УЕФА «Реал Мадрид» ва «Ювентус»ни жазоламоқчи, аммо...

As нашрининг маълумотига кўра, УЕФА «Реал Мадрид» ва «Ювентус» клубларини Европа Суперлигасини яратишда қатнашгани учун қандай жазога тортилиши кераклигини муҳокама қилмоқда.

«Реал Мадрид» ҳали турнирдан чиқишини эълон қилмади ва «Ювентус» ўз хабарида клуб лойиҳанинг спорт ва тижорат кучига ишонишини айтди, аммо бу босқичда уни амалга ошириш имконияти кичиклигини тан олди.

УЕФА келаси мавсумда иккала клубни ҳам Европа мусобақаларида иштирок этишни тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу «Реал» ва «Ювентус» азият чекиши мумкин бўлган максимал жазо сифатида кўрилмоқда.

Ташкилот аъзолари иккига бўлинган: кимдир максимал даражада жазолашни талаб қилса, бошқалари УЕФА клубларга нисбатан юмшоқроқ муносабатда бўлишини истайди.

Қайд этилишича, УЕФА ҳомийлар ва трансляторлар олдидаги мажбуриятлар туфайли Мадридни ҳозирги турнирдан четлаштира олмайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz