Қайднома

Қидирув

Месси Ла лига рекордини янгилади. У кетма-кет 12 мавсумда камида 25 та гол урмоқда

Месси Ла лига рекордини янгилади. У кетма-кет 12 мавсумда камида 25 та гол урмоқда

  23.04.2021 11:00
  0
  185
Месси Ла лига рекордини янгилади. У кетма-кет 12 мавсумда камида 25 та гол урмоқда

«Барселона» ҳужумчиси ва сардори Лионел Месси кетма-кет 12 мавсумда Испания Ла лигасида камида 25 та гол урган ягона футболчи, дея хабар беради Squawka Football.

Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган «Хетафе» га қарши ўйинда (5: 2) 33 ёшли аргентиналик футболчи дубл қайд этди. Энди унинг ҳисобида 25 та гол ва 9 та голли узатма мавжуд.

Март ойида Месси бир чемпионатдаги голлар сони бўйича афсонавий бразилиялик Пеленинг рекордини такрорлади ва ортда қолдирди. Бундан ташқари, аргентиналик ҳужумчи «Барселона» билан 35 та соврин ютган. Жумладан Испания чемпионатида 10 марта, Испания кубогида 7 марта, Испания Суперкубогида 8 марта, Чемпионлар Лигасида 4 марта, УЕФА Суперкубогида 3 марта ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 марта ғалаба қозонган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz