Қайднома

Қидирув

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади

  23.04.2021 13:45
  0
  208
Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади

2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган U23 Осиё кубоги баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида 2001-2002 йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U21 ёшлар терма жамоаси ташкил этилди.

Бош мураббий Тимур Кападзе қўл остидаги мазкур жамоа вакиллари Украина пойтахти Киев шаҳрида ўтадиган халқаро турнирга таклиф этилди.

Анъанавий Валерий Лобановский халқаро хотира турнири жорий йилнинг 25-29 май кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон U21 терма жамоаси билан биргаликда Озарбайжон, Тунис ва Украина ёшлари иштирок этади. 26 май куни Ўзбекистон вакиллари ярим финал учрашувида Тунис U21 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Финал ва 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган баҳслар 28 май санасида «Оболон-Арена» майдонида ўтказилади. Совринли ўринлар билан бир қаторда, турнир давомида ўз маҳорати ва салоҳиятини кўрсата олган футболчиларга «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши ҳимоячи», «Энг яхши яримҳимоячи» ва «Энг яхши ҳужумчи» махсус совринлари топширилади.


Манба: bit.ly/2QjwQQO


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz