Қайднома

Қидирув

Роналду «Манчестер Юнайтед» га қайтиш учун маошини камайтиришга тайёр

Роналду «Манчестер Юнайтед» га қайтиш учун маошини камайтиришга тайёр

  23.04.2021 20:00
  0
  140
Роналду «Манчестер Юнайтед» га қайтиш учун маошини камайтиришга тайёр

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» га қайтишни истамоқда, деб хабар беради Football Italia, La Gazzetta dello Sport нашрига асосланиб.

Манбага кўра, 36 ёшли португалиялик футболчи «қизил иблислар» лагерига ўтиш учун иш ҳақини камайтиришга тайёр. Криштианунинг Турин клуби билан шартномаси 2022 йилда ниҳоясига етади, аммо у шу йил ёзда клубдан кетишни ўйламоқда.

Айни пайтда Роналду «Ювентус» да йилига 31 миллион евро ишлаб топмоқда. Нашрнинг ёзишича, футболчи “МЮ”да камида 20 миллион евро тўлашса, «Манчестер Юнайтед» га қайтишга рози бўлади.

Роналду 2003 йилдан 2009 йилгача “МЮ” шарафини ҳимоя қилганидан хабардорсиз. Футболчи манкунианлар таркибида у уч марта Англия чемпиони бўлди, мамлакат Кубоги ва Суперкубоги, иккита Лига Кубогини ютди, шунингдек Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz