Қайднома

Қидирув

Клопп: “Чемпионлар Лигасининг янги форматига сабаб бу пул”

Клопп: “Чемпионлар Лигасининг янги форматига сабаб бу пул”

  23.04.2021 23:00
  0
  180
Клопп: “Чемпионлар Лигасининг янги форматига сабаб бу пул”

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Суперлига лойиҳаси ва Чемпионлар Лигасининг янги формати ҳақида фикр билдирди.

“Суперлига ҳақида яхши нарса айтдингиз? Уни яратилмаганлиги яхши. Футболчилар, мураббийлар ва мухлисларнинг фикри ҳеч қачон инобатга олинмайди. УЕФА биздан сўрамади, Суперлига раҳбарияти ҳам биз билан алоқа ўрнатмади.

Суперлиганинг тақвим жадвалида кўринмаслигидан хурсандман, аммо Чемпионлар Лигасининг янги формати унчалик яхши эмас. УЕФА менга бу ғояни кўрсатди ва мен буни ёқтирмадим деб жавоб бердим. Биз олтита ўйин ўрнига 10 та ўйин ўтказамиз. Уларни тақвимга қандай киритиш ҳақида тасаввурим йўқ.

Чемпионлар Лигасининг янги форматининг сабаби нимада? Пул", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Liverpool Echo.

Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг янги форматида ҳозирда ўйнаётган 32та ўрнига 36та жамоа иштирок этиши режалаштирилган. Ислоҳотга кўра, гуруҳларга бўлиниш ўрнига битта лига тузилади. Энг яхши саккизта жамоа плей-офф босқичига йўл олади, қолган клублар эса янги плей-офф босқичидан ўтишади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz