Қайднома

Қидирув

Янги технологик инқилоб

Янги технологик инқилоб

  24.04.2021 03:29
  0
  248
Янги технологик инқилоб

Англияга VAR тизими кириб келганидан буён деярли ҳар бир турда можароли ҳолатлар вужуга келяпти. Энг кўп баҳсли вазиятларга, қанчалик ғалати эшитилмасин, тўпнинг дарвоза чизиғини кесиб ўтиши ёки жарима майдончаси ичидаги қоидабузарликлар эмас, балки офсайдни аниқлашдаги хатолар сабаб бўлмоқда. Жорий мавсумнинг ўзида 30 мартадан кўпроқ ҳолатда ҳакамлар қарорни ўзгартиришди: бунга қадар VARдагилар узоқ вақт офсайд чизиқларини кўриб чиқиб, сўнгра бош ҳакамга уни кўздан кечиришни тавсия қилишган. Тўхталишлар бир неча дақиқалардан мосуво этади, мухлисларнинг жаҳлини чиқаради, зеро кўпинча чизиқларнинг иқтидордан мосуво ўспирин чизган «асар»га ўхшаши чексиз шикоятлар ёзилишига сабаб бўлмоқда. Премьер-лига бунга ўзига хос тарзда жавоб бермоқчи. Афтидан, туманли ўлка футболида жиддий ўзгаришлар кузатилади.

2022 йилда АПЛни нима кутяпти?

The Athletic (кўп ҳолларда инсайдлари билан мўлжалга аниқ урадиган нашр) журналисти Дэвид Орнштейннинг хабар беришича, клубларнинг «офсайд билан боғлиқ ноаниқликлар» масаласида йўллаган тўхтовсиз шикоятлари туфайли АПЛ раҳбарлари ва клублар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда технологияларни яхшилаш ғояси илгари сурилган. Мисол сифатида Қатарда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кўрсатилган. У ерда видеоҳакамлар илк марта офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизимидан фойдаланишган, робот эпизод содир бўлганидан бир неча сония ўтиб, уларнинг мониторига тасвирни жўнатган. Шу тариқа қарор чиқариш 2-3 дақиқага чўзилишининг олди олинган.

Қўшимча ва ёқимли ўзгариш қанотларда ишлаётган ҳакамлар ҳаракати билан боғлиқ: улар VARдан тегишли сигнални олишлари ҳамоно, байроқчани кўтаришган, шу тариқа якуний қарор ҳақида белги беришган. Чунки тизим, инсондан фарқли равишда, турлича фаразлар билдирмайди. Аслида, бу VAR ишлаётган аксарият турнирларда фойдаланилаётган гол аниқлаш тизимининг бошқачароқ кўринишидир. Ушбу масалада Сербия термасига қарши баҳсда Криштиану Роналдунинг омади кулмагани аниқ.

The Athletic нашрининг алоҳида қайд этишича, бу якуний қарор эмас. Клублар тизимни ФИФА маъқуллаши кераклигини яхши билишади, бунинг учун эса қисқа вақт кифоя эмаслиги ҳам турган гап. Қўшимчасига, технологияни стадионларга ўрнатиш учун ҳам мухлат керак. Шунга қарамай, мазкур йўналишдаги ишлар бўйича принципиал қарор чиқарилди. Ушбу омил маълум муддат катта раҳбарлар ва бош мураббийларни юпатиб турар, аммо можаролар давом этиши эҳтимоли юқори.

Офсайдни қайси тизим аниқлайди?

Швециянинг ChynonHego компанияси томонидан ишлаб чиқилган Tracab оптик трекинг тизими ҳар қандай субъективликни олиб ташлашда ёрдам беради. Эндиликда ҳакамлар оёқ узунлиги ва бутсалар кенглиги масаласида турлича фикрга боришмади. Ҳаттоки, реферининг вазиятни тўхтатиб томоша қилишига ҳам ҳожат қолмайди. Барчасини тизимнинг ўзи аниқлайди. Виртуал нигоҳ футболчининг позициясини аниқ кўради, ўйинчининг скелетини миллиметрларгача бўлган аниқликда ифодалайди, ҳар бир футболчининг ҳаракатини сенсорли қурилмалар ёрдамида кузатади.

Технологик жиҳатдан бу мослама эшитилгани каби мураккаб эмас. Тизимнинг тўлиқ ишлаши учун периметрлар бўйлаб махсус камераларни ўрнатиш кифоя. Қизиғи, тизимни топ-чемпионатларда синовдан ўтказиб улгуришди, албатта, норасмий ўйинларда. 2019 йили Швеция компанияси Бундеслигага мурожаат этгач, офсайдларни аниқлашнинг ярим автоматик технологияси Дюсселдорфдаги стадионда ишлатилганди.

Tracab трекинги футболда қўлланмоқда, аммо уни VAR ёрдамчиси сифатида баҳоламаслик керак. Бу футболчилар ва тўп ҳаракатини майдоннинг ўзида кузатадиган, йирик футбол ташкилотлари фойдаланаётган энг яхши тизимдир. Букмекерлик медиаиловалари, жамоалар ёки футболчилар ўйинини таҳлил қилиш шулар жумласидан.

Лекин барибир, ишлаб турган тизим ҳам барча баҳсли эпизодларга жавоб беради, деб бўлмайди. Ахир VAR ташаббускорлари ҳам ҳакамликнинг идеал кўриниш олишига ваъда беришганди. Аммо ушбу технологиянинг амалга татбиқ этилиши янада кўпроқ можароларга сабаб бўлмоқда. Трекинг мунтазам ишлайдими ёки фақат талабга кўра ишлатиладими, ҳозирча номаълум. VAR ҳакамлари унинг қарорларини кўриб чиқишадими ёки унга эргашишадими, ноаниқ. Ҳозирча саволлар бисёр. Бироқ Англиянинг ихтиёрида мавжуд масалаларни ҳал қилиш учун бир йилдан кўпроқ вақт бор.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz