Қатар миллий чемпионатида ўйнаган Ўзбекистон футболининг кучли бешлиги. Футболчиларимиз дунёнинг турли мамлакатларида, хусусан, етакчи араб клубларида ҳам тўп суришган, суришмоқда. Дейлик, бир қатор вакилларимиз бўлажак ЖЧ мезбони - Қатарда муваффақиятли фаолият юритишган. Sputnik сайти айнан Юлдузлар лигасида ёрқин из қолдирган 5 нафар футболчимизни ажратиб кўрсатди.
Сардор Рашидов
Вақтида Европада ҳам ўйнаган футболчи фаолияти давомида Қатарга 2 марта борди. Сардор 2015-2017 йиллар оралиғида Райян шаҳрининг «Ал-Жаиш» клуби сафида ҳаракатланди. Кейинчалик «Ал-Дуҳайл» билан бирлаштирилган бу клуб Рашидовни «Бунёдкор»дан 2 миллион еврога сотиб олганди. Ярим ҳимоячи шундан сўнг «Ал-Жазира» (БАА) - «Локомотив» (Тошкент) - «Насионал» (Португалия) йўналиши бўйича Қатарга қайтиб (2019 йил ёзда) «Қатар СК» билан эркин агент сифатида шартнома тузди ва Юлдузлар лигасида яна 1,5 йил ўйнади.
Рашидовнинг Қатар клубларидаги умумий статистикаси: 68та ўйин, 27та гол, 11та самарали узатма
Санжар Турсунов
Халқаро фаолиятини Россияда бошлаган Турсунов (2006 йили «Пахтакор» ёшлар жамоасидан «Иртиш»га ўтганди) ҳам Қатарнинг 2та клубида ўйнади. У 2016 йилнинг қишида Украинанинг «Ворскла»сидан «Умм Салал»га йўл олди ва илк сафари 8 ой давом этди. Ярим ҳимоячи кейинги йили «Ал-Ҳарайтиат» либосини кийиб, Қатарда яна 1,5 мавсум фаолият юритди.
Турсуновнинг Қатар клубларидаги умумий статистикаси: 33та ўйин, 4та гол, 5та самарали узатма
Темурхўжа АбдухолиҚов
Норасмий рейтингнинг 3-қатори Темурхўжага тегишли. «Локомотив» ҳужумчиси 2017 йилнинг январида Доха «Ал-Сайлия»си таклифини қабул қилди. Тўғри, Темурхўжага ҳам худди Санжар каби юқори ўринларга чиқиш насиб этгани йўқ, чунки «Сайлия» мутлақо ўртамиёна эди.
Абдухолиқовнинг Қатар клубидаги статистикаси: 39та ўйин, 12та гол
Жасур Ҳасанов
Жасур 2010 йили «Бунёдкор»дан ижара келишуви асосида «Ал-Дуҳайл»га ўтди. Ярим ҳимоячи кейинчалик «Қатар СК» сафидан қўним топди. Асосийси, Ҳасанов биринчи клубида Қатар Юлдузлар лигаси чемпионлигини тантана қилди.
Ҳасановнинг Қатар клубларидаги умумий статистикаси: 38та ўйин, 5та гол
Санжар Шоаҳмедов
Шоаҳмедов 2017 йилнинг биринчи ярмида «Ал-Сайлия» шарафини ҳимоя қилди. Санжар гарчи чакки таассурот қолдирмаган бўлсада, жамоада узоқ вақтга қолгани йўқ.
Шоаҳмедовнинг Қатар клубидаги статистикаси: 8та ўйин, 2та гол, 1та самарали узатма
Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20