Қайднома

Қидирув

Висенте Дель БОСКЕ: «Зидан мухлислар ишончини тўла оқламоқда»

Висенте Дель БОСКЕ: «Зидан мухлислар ишончини тўла оқламоқда»

  26.04.2021 04:54
  0
  274
Висенте Дель БОСКЕ: «Зидан мухлислар ишончини тўла оқламоқда»

Ўз вақтида футболчи ва мураббий сифатида «Реал» шарафини муносиб ҳимоя қилган таниқли мутахассис навбатдаги Класико арафасида El Larguero дастури орқали футбол оламидаги вазиятга баҳо бериб ўтганди. Улкан тажриба соҳибининг эҳтиёткорликка йўғрилган донишмандларга хос мушоҳадаси нечоғли ҳақ эканлиги кун сайин ойдинлашмоқда. Марҳамат, бўлиб ўтган ўйинлар натижалари испаниялик афсона фикрларини қай даражада тасдиқлаганлигини таққослаб кўринг.

Класико ҳақида

- Бу ўйинда ички чемпионатимиздаги нисбатан яққолроқ етакчи номи маълум бўлади. Бироқ олдинда бир неча тур беллашувлари кутиб турибди. Шу боис, жуда эҳтиёткор бўлишимиз шарт. Мен «Севилья»ни ҳисобдан чиқаришга ҳам шошилмаган бўлардим - 8 очко унчалик катта фарқ эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз.

«Барселона» ва «Мадрид» ҳақида

- Шанба оқшомидаги беллашув арафасида менинг фикримча, яққол фаворит йўқ - ғалаба ҳар қайси жамоага насиб этиши мумкин. Уй ва сафар учрашувлари ўртасидаги тафовутни яхши биламиз. Аммо ҳозир стадионлар бўм-бўш. Ғолибни фақат тахмин қилиш мумкин.

«Реал» ҳақида

- Қайсидир ўйинга юксак даражадаги спорт формасида келишни таъминлай оладиган рецепт ҳеч бир мураббийда мавжуд эмас. Шу сабабли, доимо, айниқса, мавсумнинг айни қизиган палласида ҳушёрликни бой бермаслик муҳим аҳамиятга эга.

Инглиз футболи гегемонлиги ҳақида

- Яқинда биз инглиз футболининг устунлиги ва испан футболининг қадр-қиммати пастроқлиги хусусида баҳслашгандик. Аммо тез орада «Реал» «Ливерпуль» тўсиғидан осонлик билан фориғ бўлганлиги гувоҳига айландик. Бирор-бир фикрни олға суришда «етти ўлчаб, бир кесган» маъқул.

Зайниддин Зидан ҳақида

- У «Реал» мухлисларининг барча истакларини рўёбга чиқармоқда. «Қироллик клуби»дагиларнинг ишончи у учун жуда муҳим. Зидан улкан муваффақиятларга эришди. Ҳозир ҳам бор малакасини сафарбар этган ҳолда ўз вазифасини рисоладагидек адо этмоқда.

Зиданнинг алоҳида хислати ҳақида

- Ҳар қайси мураббийнинг ўз услуби бор, у тобора мураккаблашиб бормоқда. «Мадрид» чоршанба-якшанба тизимида тўп суради. Бу ўйнаш имкониятига эга бўлмасдан, якшанбадан якшанбагача фақат машқ қилишдан осонроқ.

Рамоснинг шартномаси узайтирилиши ҳақида

- Бу менинг ваколатимдаги савол эмас. Клуб ва футболчининг ўзига яраша манфаатлари мавжуд. Улар умумий келишув асосида қарор қабул қилишлари лозим.

Килиан Мбаппе ҳақида

- У ўзгача ўйинчи - улкан жисмоний қувват соҳиби. Ҳал қилувчи паллада ўзини намоён этади. Килиан - трансфер бозоридаги энг сара ўйинчилардан бири.

«Мадрид»даги фаолияти ҳақида

- «Мадрид» сафида ўйнаш учун маблағдан воз кечиш? Ўйлашимча, футболчилар пул топишни ва ўзларини яхши ҳис этадиган жамоада ўйнашни истайдилар.

Мессидаги чарчоқ ҳақида

- Лео ўзидаги чарчоқ аломати ёки ёмон спорт формаси белгиларини ошкор этмайди. Балки қандайдир пасайиш онлари ҳам бўлар, қаторасига икки якшанбада гол ура олмаса, унинг даври якунланиб қолди, дейдиганлар топилиб қолар. «Барселона» ўйинида Мессининг таъсири жуда кучли. Ҳамонки, у талаб даражасида тўп сурар экан... қайси жамоа шарафини ҳимоя қилишидан қатъий назар, у испан футболи учун ўта муҳим ўйинчи.

Рамоснинг рекордлари ҳақида

- Унинг кўрсаткичлари ижобий. Назаримда, биз ҳам натижаларни қайд этганмиз. Шунақанги муҳим рекордларни ўрнатадиган ва учрашувлар сонини кўпайтиришда давом этаётган ўйинчилар испан футболи довруғини оширадилар, равнақига ҳисса қўшадилар.

 

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz