Эронлик Меҳди Тареми бутун Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи давомида «Порту» захира ҳужумчиси ролини бажарди. Аниқроқ айтсак, у 3тагина ўйинга захирадан қўшилди ва қолган 3тасида ўз вақтини кутиш билан чекланди. Қолаверса, Тареми майдонга тушган ўйинларда ҳам ҳеч қандай самарали ҳаракатни амалга оширолмади. «Ҳаёт-мамот» жангларига қиёсланадиган «плей-офф» босқичи бошланганидан кейин эса, ҳаммаси бирданига ўзгарди...
1. Меҳди Тареми ЧЛ илк «плей-офф» босқичи доирасида «Ювентус»га қарши кечган баҳсда жорий турнирда ниҳоят, биринчи марта «Порту» бошланғич таркибига кирди. Эътиборли томони, эронлик ҳужумчи буни ўйин бошидаёқ гол уриш билан нишонлади: Родриго Бентанкур хатога йўл қўйгач, форс йигити тўпни «подкат» усулида дарвозага тўғрилаб қўйди. Якунда «Порту» Турин клуби тўсиғидан ўтиб, йўлида давом этди. Бироқ Меҳди кейинги учрашувда қизил карточка олиб, майдондан анча эрта чиқиб кетди. Яъни жавоб баҳсида атиги 54 дақиқа ҳаракатланди.
2. Меҳди Тареми Туринда олинган қизил карточка туфайли «Челси»га қарши кечган 1|4 финал доирасидаги биринчи ўйинни ўтказиб юборди ва Португалия клуби 0:2 ҳисобида енгилди. Эронлик ҳужумчи жавоб учрашувида ҳам аввалига захира ўриндиғидан жой олди, фақат 63-дақиқада майдонга тушди.
3. Якунда «Порту»нинг Европа Чемпионлар Лигаси-2020|2021 билан хайрлашишига тўғри келди. Португалиялик мухлисларга таскин шуки, айнан Меҳди Тареми томонидан қайчи усулида берилган бетакрор зарба ва гўзал гол туфайли хайрлашув анча чиройли чиқди. Хуллас, эронликнинг ажиб голи Лондонда «Челси» устидан ғалабани таъминлади, фақат ярим финал йўлланмасини эмас...
Сўз
- Агар бироз омадимиз келганида, кўпроқ гол уриб, мақбул ҳисобда ғалаба қозонардик. Ҳа, Лондонда «Челси»ни 1:0 ҳисобида енгиш ҳам ёмон эмас, афсуски, ҳозирги ҳолатда бу кейинги босқичга чиқишимиз учун етарли бўлмади. Аслида камида яна 1та гол уришга лойиқ эдик. Муҳими, жамоамиз ЧЛнинг бу мавсумида аъло даражада қатнашди. Меҳди Тареми («Порту» ҳужумчиси).
Меҳди Тареми ҳозир 28 ёшда. «Порту» эронлик футболчини жорий мавсум бошланишидан олдин «Риу Аве» клубидан сотиб олди. Меҳди Португалия Примероси ўйинларини кўпинча «Порту» бошланғич таркибида бошламоқда. Ўртача кўрсаткичини келтирсак, форс йигити ҳар ўйинда чамаси 62 дақиқа тўп сурмоқда. Асосийси, унинг чемпионатдаги умумий статистикаси чакки эмас - 26та ўйин, 10та гол ва 6та самарали узатма. Transfermarkt портали эронлик ҳужумчи трансферини 12 миллион еврога баҳоламоқда. Таққослаш учун айтсак, «Порту» бу футболчини деярли 5 миллион еврога сотиб олганди
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20