Қайднома

Қидирув

«Реал»нинг беназир ходими

«Реал»нинг беназир ходими

  28.04.2021 04:44
  0
  297
«Реал»нинг беназир ходими

Журналистлар Зайниддин Зиданга мавсумнинг мураккаб палласида руҳий барқарорликни қандай сақлаб тургани ҳақида савол беришганда, франциялик мутахассис бироз файласуфларга хос тарзда фикр билдириб, сўзларини қуйидаги тарзда якунлаганди: «Инсон танаси - бу барча нарсани ўзида мужассам этган электрон тизимдир. Сиз танадаги уйғунликни таъминлашингиз керак, шундагина ақлингиз кескин қарорлар чиқаришга доимо тайёр туради. Бу борада менга Хамиду жуда катта ёрдам бермоқда». Gol.ru Зиданнинг ёрдамчиси, жамоанинг нормал руҳий ҳолатига масъул бўлган асосий шахс - Хамиду Мсаиди ҳақида ҳикоя қилади.

Сочилган қум, дуолар, Зиданни депрессиядан қутқариш

Хамиду Комор оролларида туғилган, лекин болалик ва ўсмирлик даври Францияда ўтган. Таваллуд топган заминидан унга ўйинолди айрим ирим-сиримлар мерос қолган. Ўз вақтида, «Реал» ўйинларидан ярим соат аввал Хамиду майдонга чиқиб, қум сочар, бурни тагида ниманидир чаларди. Бу ҳолат клуб телевидениесига тегишли камералар ўзига хос маросимни пайқаб қолишгунча давом этди. Айтишларича, Мсаиди матбуот хизматидан қаттиқ ранжиб, ушбу одатини тарк этган. Охир-оқибат, шу каби бошқа маросимларни у ва «Реал» мураббийлари бошқалардан сир сақлайдиган бўлишди.

Зидан Хамиду билан 2016 йилда танишган - улар ёшлар жамоасида ҳам бирга ишлашган. Кейинчалик, Зайниддин даража бўйича ўсишга эришиб, асосий жамоага ўтганида, Мсаиди уни ёлғиз қолдирмади. Мутахассислар жуфтлиги биргаликда қаторасига уч марта Чемпионлар Лигасида зафар қучишди, ёрдамчи мураббий Зиданнинг ортидан жамоани тарк этиб, 2018 йили бирга қайтди.

Хамиду «Реал»га Зизунинг энг яқин дўстларидан бири Давид Беттони тавсиясига кўра ўтган. Беттони «Кретей-Лузиантос» (Франция иккинчи лигаси жамоаси) йиғини пайти жароҳат олиб, маҳаллий шифохонада даволанганди. Мсаиди у ерда амалиёт ўтаётганди. Параллель равишда кинезиотерапия (жиддий жароҳатлардан кейин тиббий жисмоний машқлар орқали тикланиш) ҳамда фасциотерапия (оддий ҳаётда кузатиладиган стресс, оғриқ, жисмоний ва руҳий жароҳатларни аниқлаш ҳамда даволашга асосланган юмшоқ ва чуқур массаж услуби) бўйича диплом ишини ҳимоя қилаётганди. Беттонининг айтишича, ўша пайтда фаолиятининг бир неча йилларини бесамар ўтказгани (топ-клубга ўтмаган) ҳақидаги хаёллар унга тинчлик бермагани, жароҳат эса руҳий ҳолатида янада ёмон таъсир қилганини таъкидлаганди. Мсаиди уни юпатиш йўлларини топди.

«Хамиду - ажойиб йигит. У барча жароҳатларга бошқа томондан қарашни ўргатади. Мсаиди билан учрашувга ҳорғин аҳволда келиб, кўтаринки кайфиятда кетасан. У кўпчилик футболчиларнинг фаолиятларини муддатидан аввал якунламасликларига сабабчи бўлган».

Азарни зерикишдан асрайди, журналистлардан қочади

Клубда Мсаиди футболчилар тикланишига масъул. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан. Қуйида унинг «Реал»даги фаолияти давомида амалга оширган ишларидан айримларини келтириб ўтсак:

* Мавсумнинг оғир қисмида мунтазам равишда футболчилар билан суҳбатлашади, уларни тинглайди, психологик муаммоларни енгишда ёрдамлашади.

* Азар тез-тез шикастлансада, ҳар доим мотивацияга эга - Зидан шундай дейди. Бу борада Мсаидининг хизмати беқиёс, у бельгиялик вингер билан якка ҳолда суҳбат қуришга одатланган.

* Хамиду бевосита Зидан билан ҳам шуғулланади: доимий мусоҳаба, сайр, йога.

* Мсаиди ҳақида маълумот кўп эмас - у медиа эътиборини ёқтирмайди. Испаниялик журналистлар унинг перфекционизмга муккасидан кетганлиги ҳақида ёзишади. Мисол учун, машғулотлар арафасида у керак бўлса, устунлар ва тўплар орасидаги масофани эринмай ўлчаб чиқади.

* Зидан Мсаидига тўлиқ ишонади, унинг ишига аралашмайди.

* «Реал» базаси Мадриддаги Вальдебебас туманида жойлашган. Мсаиди майдонга чиқиш қисмига футболчилар суратларини ёпиштирган. Айтишларича, бу нафақат катталар жамоаси вакиллари, балки ёшлар учун ҳам ўзига хос мотивациядир - барчалари қачондир асосий таркибда дебют қилишга интилишади.

* Мсаидининг сўзларидан иқтибос йўқ, чунки у Зидан штабидан ўрин олганлар орасида «Реал» матбуот хизмати ва журналистларга интервью бермаган ягона ходим саналади.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz