Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2021: Сўнгги умид ҳам сўнди!

ОЧЛ-2021: Сўнгги умид ҳам сўнди!

  28.04.2021 21:21
  0
  734
ОЧЛ-2021: Сўнгги умид ҳам сўнди!

Мухлислар умидини сўндириш бобида АГМК ҳам «Пахтакор»дан қолишмади. 5-турда «Ал-Ҳилол»га қарши тўп сурган олмалиқликлар рақибга жиддий қаршилик кўрсатишни уддалай олишмади. Аксинча, аввалги турда «Истиқлол»га ютқазган саудияликлар бор аламни Миржалол Қосимов жамоасидан олишди.

Биринчи бўлим катта шашт билан бошлаган «Ал-Ҳилол» 39-дақиқадагина ниятига етди. Шу куни АГМК дарвозасини қўриқлаш масъулиятини зиммасига олган Ботирали Эргашев Луисано Вьеттонинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини бартараф этолмади - 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Кейинги 45 дақиқаликнинг бошида Бафетимби Гомис шеригининг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини боши билан тўрга йўллаб, голини ўзига хос тарзда нишонлади. Шундан сўнг АГМК футболчилари вазиятни ўнглашга уриниб, олдинга интилишди, бироқ уларнинг ҳаракатларига аниқлик етишмади. 58-дақиқага келиб, ҳисоб 0:3 кўринишини олди. «Ал-Ҳилол»нинг навбатдаги тезкор ҳужумини Ёсир ал Шаҳрони гол билан якунлаб, жамоаси устунлигини мустаҳкамлади. Ўйин худди шу тарзда якунланди ва Олмалиқ клуби гуруҳдан чиқиш имкониятидан батамом маҳрум бўлди.

Эътиборлиси, Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби бу турда ҳам ғалаба нашидасини сурди. «Шабаб Ал-Аҳли» жамоасига қарши кечган баҳс нурсиз дуранг билан якунланиши кутилаётган бир паллада, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг охиргиси ўтиб бораётганда, Алишер Жалилов ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди - 0:1. Мазкур муваффақиятдан кейин очколари сонини 10тага етказиб олган «Истиқлол» жадвалда биринчи ўринга қайтди ва ўз навбатида, «Шабаб Ал-Аҳли»нинг гуруҳда қолиб кетишига замин яратди.

27 апрель (сешанба)

«Агмк» - «Ал-Ҳилол» - 0:3 (0:1)

Голлар: Лусиано Вьетто (39), Бафетимби Гомис (47), Ёсир ал Шаҳрони (58).

АГМК: Ботирали Эргашев, Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Бобур Йўлдошев, Акром Комилов (Шохрух Гадоев, 57), Йован Жокич (Дилшод Жўраев, 57), Санжар Турсунов (Миржамол Қосимов, 67), Мурод Тошматов, Санжар Шоаҳмедов, Ҳусниддин /офуров (Шероз Жалолов, 70), Александр Касьян (Зафар Полвонов, 46).

«Ал-Ҳилол»: Абдуллоҳ ал Маюф, Муҳаммад ал Бурайк (Мадаллаҳ ал-Олаян, 87), Али ал Булайҳи, Абдуллоҳ Отайф (Амир Курди, 79), Лусиано Вьетто (Саад ал-Носсир, 79), Ёсир ал Шаҳрони, Носир ал Давсари, Бафетимби Гомис (Солиҳ ал Шеҳри, 67), Андре Карильо (Хатан Бахебри, 67), Жанг Хьюн-Су, Муҳаммад Канно.

Огоҳлантиришлар: Александр Касян (43) - Муҳаммад Канно (56).

-------------------------------------------------------

«Шабаб Ал-Аҳли» - «ИстиҚлол» - 0:1 (0:0)

Гол: Алишер Жалилов (90}6).

«Шабаб Ал-Аҳли»: Мажид Носсир, Волид Аббос, Абдулазиз Ҳусайн (Игорь Жезус, 64), Ҳамдан ал Камолий, Салмин Ҳамис (Муҳаммад Марзуқ, 26), Карлос Эдуардо, Мажид Ҳассан, Абдуллоҳ ал-Нақби (Абдулазиз Санқур, 46), Жалолиддин Машарипов, Ҳарид Абдалла (Муҳаммад Жума, 87), Аҳмад ал Ҳашми.

«Истиқлол»: Рустам Ятимов, Ахтам Назаров, Андрей Мишченко, Алексей Ларин, Манучеҳр Сафаров, Нуриддин Давронов, Манучеҳр Жалилов, Алишер Жалилов, Зоир Жўрабоев (Ваҳдат Ханонов, 90}1), Шаҳром Сулаймонов (Муҳаммаджон Раҳимов, 90}1), Рустам Зоиров.

Огоҳлантиришлар: Ҳарид Абдалла (38), Муҳаммад Марзуқ (80) - Алишер Жалилов (13), Андрей Мишченко (51), Нуриддин Давронов (71), Ахтам Назаров (88).

1  ИстиҚлол       5      3      1        1        9-6      10

2  Ал-Ҳилол        5      3      1        1        11-7    10

3  Шабаб Ал-Аҳли     5      1        1        3        4-6      4

4          АГМК   5          1          1          3          7-12      4

6-ТУР. 30 апрель (жума)

Соат 23:55       Истиқлол - «АГМК»

Соат 23:55       «Ал-Ҳилол» - «Шабаб Ал-Аҳли»

 

«Пахтакор» яна нурсиз дуранг қайд этди. Умуман, «Тракторсози»га қарши кечган ўйиннинг ўзи ҳам дастлабки турдаги беллашувдан фарқли равишда нурсиз кечди. Бу омил эронликларни ранжитмагандир, эҳтимол, аммо «шерлар»нинг ортга қуруқ қайтишлари аниқ бўлиб улгурди.

«Пахтакор»ни мазкур учрашувда ғалабадан бош­қа натижа қониқтирмасди, футболчилар ҳам шунга яраша тўп суришга интилишди. Аммо аввалги ўйинларда бўлгани каби, бу сафар ҳам ноаниқ ҳаракатлар «шерлар»га панд берди. Ёш футболчилар Ҳожимат Эркинов ва Диёр Холматов ўзларини кўрсатишга интилишди, ҳимоячилар ҳужумчиларни ёлғизлатиб қўйишмади. Драган Черан эса одатий тарзда етакчилигини намойиш этишга уринди, лекин... якуний паллада имкониятларни гол билан якунлайдиган футболчи топилмади.

Ўйиннинг 0:0 кўринишида якунланиши «Пахтакор»нинг гуруҳда қолиб кетиши муқаррарлигидан далолатдир. Тошкент жамоаси учун кейинги ўйин ўзбек клубларининг ОФК рейтингидаги кўрсаткичини яхшилаш, бошқача айтганда, расмиятчилик учун ўтадиган баҳс бўлиб қолади, энди.

Гуруҳдаги яна бир ўйин голларга бой бўлди. «Ал-Қува Ал-Жавия» гуруҳ пешқадами «Шаржа»ни анча қийнади. Ҳисобда қувлашмачоқ кузатилган баҳс якунда БАА жамоасининг 3:2 кўринишидаги ғалабаси билан якунланди.

26 апрель (душанба)

«ТРАКТОРСОЗИ» - «ПАХТАКОР» - 0:0

Шаржа. «Шаржа» стадиони.

Ҳакамлар: Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан), Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Роваими (Баҳрайн), Наваф Шукрулло (Баҳрайн).

«Трактор»: Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, /ади Муҳаммади, Ҳамид Буҳамдан, Пейман Бобойи (Саид Муҳаммад, 88), Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий (Али Фатҳи, 77), Абулфазл Раззоқпур, Ашкан Дежага (Пейман Кешаварзи, 68), Милад Фахриддини (Муҳаммад Қодирий, 88).

«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егорь Кримец, Фаррух Сайфиев, Шароф Муҳиддинов (Аброр Исмоилов, 56) Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов, 86), Ҳожимат Эркинов (Аббосбек Файзуллаев, 68), Драган Черан, Диёр Холматов (Азиз Турғунбоев, 56), Эрен Дердийок (Шерзод Темиров, 68).

Огоҳлантириш: Ашкан Дежага (18, Т.).

Назоратчи: Ҳолид Хинай (Оман).

Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

---------------------------------------------------

«Ал-Қува Ал-Жавия» - «Шаржа» - 2:3 (1:2)

Голлар: Жеферсон Колазос (15, 52) - Холид Бавазир (25), Салим Солиҳ (35, 60).

«Шаржа»: Одил ал-Ҳусайни, Шаҳин Абдулраҳмон, Абдуллоҳ /аним, Али ал-Дханхани (Ҳассан ал-Солиҳ, 80), Холид Иброҳим, Холид Бавазир (Абдулазиз ал-Кааби, 87), Отабек Шукуров, Муҳаммад Абдулбосит, Кайо, Луанзиньо (Саиф Рашид, 80), Салим Солиҳ (Игорь Коронадо, 69).

Огоҳлантиришлар: Жеферсон Колазос (31), Ҳасан Матрук (40), Иброҳим Байиш (75), Ҳусейн Жаббор (79) - Кайо (40), Одил ал-Ҳусайни (90}2).

1  Шаржа            5      3      2        0        9-4      11

2  Тракторсози 5      1      4        0        4-3      7

3  Пахтакор       5      0      4        1        5-8      4

4          Ал-Қува Ал-Жавия   5          0          2          3          2-5       2

6-тур. 29 апрель (пайшанба)

Соат 20:00 «Пахтакор» - «Ал-Қува Ал-Жавия»

Соат 23:00 «Шаржа» - «Тракторсози»

Ўйиндан кейинги фикрлар

Питер Хюистра («Пахтакор» бош мураббийи): - Натижадан хафамиз. Футболчилар ғалаба учун охиригача курашишди. Вазиятлар яратишга, имкон қадар гол уришга уриндик, аммо бу самара бермади. Рақиб дарвозабони ажойиб сейв намойиш этди. Энди сўнгги ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз. Мавсум ҳали давом этади, хатолардан хулоса чиқарамиз. Ўтган йили шаклланган жамоага эга эдик. Сафимизни 4-5 нафар етакчи футболчилар тарк этгани таъсир кўрсатди. Лекин ёшлар билан яна яхши даражага кўтарила оламиз. Иқтидорли ёшларимиз тажриба тўплашмоқда, маҳоратлари ўсиб бормоқда. Биз бу қийинчиликни енгиб ўтишимиз керак, ушбу жамоани юқорироқ савияга олиб чиқишимиз зарур. Биз ўз фалсафамизга мос, ҳужумкор футбол ўйнаяпмиз. Лекин баъзи жиҳатлар борасида боғламни яхшилаш лозим. Ҳозир ҳам бир нечта баҳсда ғалабага яқинроқ эдик.

«С» ГУРУҲИ

Жидда (С.Арабистони). «Қирол Абдулла Спортс Сити» стадиони

5-ТУР. 27 апрель (сешанба)

«Ал-Шорта» - «Ал-Дуҳайл» - 2:1 (1:0)

Голлар: Амжед Аттван (3), Муҳаммад Дауд (85) - Майкл Олунга (57).

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Қосим (76) - Абдулла ал Ахрак (67), Меҳди Бенатия (76), Султон ал Брейк (84).

Четлатиш: Меҳди Бенатия (90}6).

«Ал-Аҳли» - «ИстиҚлол» - 0:0

1  Ал-Дуҳайл      5      2      2        1        10-8    8

2  ИстиҚлол       5      2      2        1        13-8    8

3  Ал-Аҳли           5      2      2        1        8-7      8

4          Ал-Шорта      5          1          0          4          3-11      3

6-ТУР. 30 апрель (жума)

Соат 22:45       «Истиқлол» - «Ал-Шорта»

Соат 01:15       «Ал-Дуҳайл» - «Ал-Аҳли»

«D» ГУРУҲИ

Ар-Риёд (С.Арабистони). «Қирол Сауд» ва «Қирол Фаҳд» стадионлари

5-ТУР. 26 апрель (душанба)

«Фулад» - «Ал-Садд» - 0:1 (0:0)

Гол: Нам Тхэ Хи (64).

Огоҳлантиришлар: Лусиано Перейра (18) - Муҳаммад ал Байяти (18), Ро-Ро (25), Санти Касорла (34), Аисса  Баршам (90}3). 

«Ал-Наср» - «Ал-Виҳдат» - 1:2 (0:1)

Голлар: Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (90}5-пен.) - Аҳмад Зрейк (44), Абдулазиз Н~диайе (72).

Огоҳлантиришлар: Абдулела ал Амри (53),

Сами ал Наджи (60) - Юсуф Муҳаммад (55), Раед ал Факҳори (65), Ториқ Ҳаттаб (75), Авад Солиҳ (80).

1  Ал-Садд           5      3      1        1        8-5      10

2  Ал-Наср           5      2      2        1        7-4      8

3  Фулад              5      1      2        2        3-5      5

4          Ал-Виҳдат     5          1          1          3          3-7       4

6-ТУР. 29 апрель (пайшанба)

Соат 23:00       «Ал-Садд» - «Ал-Наср»

 Соат 23:00      «Ал-Виҳдат» - «Фулад»

«Е» ГУРУҲИ

Гоа (Ҳиндистон). «Жавоҳарлал Неру» стадиони

5-ТУР. 26 апрель (душанба)

«Ал-Ваҳда» - «Персеполис» - 1:0 (1:0)

Гол: Тим Матавж (5).

Огоҳлантиришлар: Мансур ал Ҳарби (71), Муҳаммад ал Шамси (85), Абдулла Ҳамид (87) - Воҳид Амири (76).

Четлатиш: Абдулла Анвар (83).

«Ал-Райян» - «Гоа» - 1:1 (0:1)

Голлар: Али Феридун (89) - Хорхе Ортис (3).

Огоҳлантиришлар: Абдулраҳмон ал Корби (24), Юсиф Умар (90}1) - Иван Гарридо (40), Брэндон Фернандес (61), Сингх Мойрангтхем (83).

6-ТУР. 29 апрель (пашанба)

Соат 19:30       «Персеполис» - «Ал-Райян»

Соат 22:00       «Гоа» - «Ал-Ваҳда»

------------------------------------------------------------------------------

ТЎПУРАРЛАР

Майкл Олунга («Ал-Дуҳайл») - 8та

Лусиано Перейра («Фулад») - 4та

Шейк Диабате («Истиқлол» Тҳ.) - 4та

Омар ал Сома («Ал-Аҳли) - 4та

Зафар Полвонов (АГМК) - 3та...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz