Қайднома

Қидирув

АПЛда илк марта футболчилар ифторлик қилиб олиши учун ўйин тўхтатиб турилди

АПЛда илк марта футболчилар ифторлик қилиб олиши учун ўйин тўхтатиб турилди

  28.04.2021 22:22
  0
  288
АПЛда илк марта футболчилар ифторлик қилиб олиши учун ўйин тўхтатиб турилди

Баҳс биринчи таймнинг 30-дақиқасида “Лестер” аъзоси Уэсли Фофана ва “Кристал Пэлас” аъзоси Шейку Куяте оғизларини очиб, бироз тамадди қилиб олишлари учун тўхтатилди.

 Англия премьер-лигасининг 33-турида “Лестер” ва “Кристал Пэлас” жамоалари ўртасидаги учрашув бир оз вақтга тўхтатиб турилди.

Баҳс биринчи таймнинг 30-дақиқасида, ифторлик вақти бўлгани сабабли “Лестер” аъзоси Уэсли Фофана ва “Кристал Пэлас” аъзоси Шейку Куяте оғизларини очиб, бироз тамадди қилиб олишлари учун тўхтатилди.

“Премьер-лига, “Кристал Пэлас”, Висенте Гуайта ва бошқаларга ўйин ўртасида оғиз очишимга имконият бергани учун миннатдорлик билдираман”, деб ёзди ўйиндан сўнг Фофана ўз Twitter саҳифасида.

Мазкур баҳсда “Лестер” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари сонини 62тага етказиб олди ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz