Қайднома

Қидирув

Можаро: Бундай фаолият таъқиқланади

Можаро: Бундай фаолият таъқиқланади

  30.04.2021 06:26
  0
  422
Можаро: Бундай фаолият таъқиқланади

14 апрель куни Швециянинг Sport Bladet газетаси Златан Ибрагимовичнинг Bethard букмекерлик идорасидаги улуши ҳақида материал тайёрлади. Унда қуйидаги маълумотлар берилган.

** Ибрагимович Bethard билан шерикликни 2018 йилда бошлаган. Футболчи ўзининг Unknown AB масъулияти чекланган компанияси орқали 10 фоиз акцияга эга бўлган.

** Аслида Ибрагимовичга тегишли компания ушбу фоизга тўғридан-тўғри эгалик қилмайди. Улуш Bethard идорасининг ягона акциядори - Gameday Group PLC орқали қўлга киритилган. Unknown AB - унинг нархлар баландлиги бўйича тўртинчи эгаси ҳисобланади, ушбу компания ресурслари 450 млн. швед кронасидан ҳам ортиқ.

** Bethard Мальта ва Буюк Британия ҳудудида фаолият юритиш учун лицензияга эга.

** Златан нафақат идоранинг ҳамкори, балки унинг элчиси ҳам бўлди. Bethard расмий сайтида бу Q1 бандида кўрсатилган.

** Ибрагимович ҳатто Bethard ролигида ҳам суратга тушган.

** Bethard вакиллари 2018 йилги расмий пресс-релизда шундай ёзишганди: «Златаннинг сафимизга қўшилганидан хурсандмиз. У нафақат бизнинг элчимиз бўлади, балки келгусида компания ривожига ҳам ҳисса қўшади».

** Ушбу келишув сабаб Ибрагимович 2018 йили Россияда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам қатнаша олмаслиги ҳам мумкин эди.

** Sport Bladet Bethard аъзолари билан боғланди - букмекер вакиллари Ибрагимовичнинг ўз компанияси орқали акциядорлар гуруҳига киришини тасдиқлашди.

Муаммо шундаки, ФИФА ва УЕФА ўзлари ташкил этган турнирларда қатнашадиган футболчиларга букмекерлар билан алоқа ўрнатишни тақиқлайди. Ибра мартда термага қайтиб, ЖЧ-2022 саралаши доирасида миллий жамоа либосида майдонга тушди - бу борада у ФИФА қоидаларини бузиб улгурди. «Милан» сафида Европа Лигасида қатнашиш орқали УЕФА қоидаларига хилоф иш тутди.

Вазиятни чигаллаштирувчи яна бир ҳолат: Bethard таклифига кўра, а) терма жамоалар ўйинлари; б) еврокубок баҳслари; в) «А» серия ўйинларига пул тикилади.

Энди Златанга жиддий жазо хавф солмоқда - уч йил муддат футболчилик фаолияти билан шуғулланишга тақиқ ва 1 млн. крона миқдорида жарима.

Ибрагимович, унинг агенти ва вакиллари ҳозирча жараёнга муносабат билдиришмади. Швеция футбол федерацияси эса бу борада ўз фикрини баён этди. Иттифоқ бош котиби Хокан Сьостранднинг сўзларидан иқтибос келтирамиз: «Эҳтимолли санкциялар ҳақида гапириб, вазиятни чигаллаштирмоқчи эмасман, аммо ФИФА қоидаларини тўлиқ англатишларини талаб қиламан. Улар, ростини айтганда, мужмал кўриниши мумкин».

Sport Bladet ҳам Швеция футбол федерациясидагилар Ибрагимовичнинг букмекерлар билан алоқаси борлигидан хабардор бўлишганини қўшимча қилган.

Bethard вакиллари вазиятга муносабат билдиришди - ташкилот номидан бош директор Эрик Скарп гапирди: «Бу ФИФА манзилига йўлланиши керак бўлган масала. Бизнинг Златан билан шартномамиз бор, унга амал қиляпмиз, мабодо, қандайдир муаммолар туғилса, уни биргаликда муҳокама қиламиз».

Нега биз ушбу манбага ишонишимиз керак?

Биринчидан, Sport Bladet - Швециядаги спортга ихтисослашган қадимий ва йирик медиа хизматларидан бири.

Иккинчидан, ташкилот Ибрагимовичнинг букумекерлик идораси билан ҳамкорлиги бўйича исбот келтирди.

Учинчидан, буни сайт орқали текшириб кўрилди.

Мальтада расмийлаштирилган, барча компаниялар реестрларини ўзида жамлаган рўйхатлар сайти тасдиқламоқда: Gameday Group PLC - Bethard идорасининг қонуний эгаси ҳисобланади.

Ўша сайтнинг ўзида Gamed Group PLC билан Unknown AB ўртасида алоқалар ўрнатилгани ҳақида далиллар қайд этилган.

Златан барча бизнес ишларини Unknown AB орқали амалга оширади. Маълумотлар кетма-кетлиги бир-бирини инкор этмаяпти, барчаси шубҳалар ўринли эканлигини кўрсатмоқда.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz