Қайднома

Қидирув

ОКМКда ҳам ғалаба: Хайрият, 6-турда жамоаларимиз 3 очкодан ишлашди...

ОКМКда ҳам ғалаба: Хайрият, 6-турда жамоаларимиз 3 очкодан ишлашди...

  01.05.2021 04:40
  0
  225
ОКМКда ҳам ғалаба: Хайрият, 6-турда жамоаларимиз 3 очкодан ишлашди...

Сизга яхши маълумки, бугун тунда ОЧЛ гуруҳ босиқичи 6-тури доирасида ОКМК «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушди.

Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилган жамоалар дастлабкит таймда муроса кўчасини танлашди. Иккинчи бўлимда эса "вабанк" бошланди. Захирадан майдонга тушган Зафар Полвонов қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 79-дақиқага келиб, Ёвон Жокич ҳисобни оширди. Тожик жамоаси бу голларга 87-дақиқада пенальтидан урилган гол билангина жавоб қайтарди.

Шу тариқа А гуруҳи якунларига кўра Миржалол Қосимов жамоаси 7 очко билан сўнгги ўринни банд этди. «Истиқлол» эса (10) 1-поғонани эгаллади.

Гуруҳнинг 2-ўйинида «Шабоб ал-Аҳли» «Ал-Ҳилол» билан баҳс юритди. Учрашувнинг 54-дақиқасида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машариповга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилди. Пенальтини эса Игорь Жезус муваффақиятли амалга оширди. 90+1-дақиқада эса Жезус дублни расмийлаштирди.

Айтганча, бизга таскин берадиган ҳолат шуки "Пахтакор" ва ОКМК нинг сўнгги турда ғалаба қозонганликлари ОФК клублар коэффицентида бизнинг ҳисобимизга қўшимча яна 3 очко ёздириб қўйилди.

ОЧЛ

Гуруҳ босқичи, 6-тур баҳслари

«Истиқлол» — ОКМК 1:2

Голлар: 0:1 — 67 Полвонов, 0:2 — 79 Жокич.

«Истиқлол»: 1.Рустам Ятимов, 3. Андрей Мишченко, 4. Вахдат Ханонов, 9. Рустам Зоиров, 10. Алишер Жалилов, 11. Муҳаммаджон Раҳимов, 19. Ахтам Назаров, 21. Алексей Ларин, 55. Манучер Сафаров, 63. Манучехр Жалилов, 70. Шаҳрам Сулаймонов (Жўраев, 81).

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 71), 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 60), 4.Миржамол Қосимов (9.Зафар Полвонов, 46), 94.Элвин Фортес (11.Мурод Тошматов, 63), 18.Александр Касян, 28.Шоҳрух Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46).

Огоҳлантириш: Сардор Раҳмонов (54), Андрей Мишченко (76).

«Ал-Ҳилол» — «Шабоб аҳ-Аҳли» - 0:2

Гол: 0:1 — 54 Жезус, 0:2 — 90+1 Жезус.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz