Қайднома

Қидирув

Мураббийлар: Моуриньо ва АПЛ муносабати

Мураббийлар: Моуриньо ва АПЛ муносабати

  01.05.2021 08:38
  0
  249
Мураббийлар: Моуриньо ва АПЛ муносабати

Португалиялик «Беназир» - Жозе Моуриньонинг нав­батдаги истеъфоси узоққа чўзилмаган Суперлига талвасаси вақтига тўғри келди. Бир қарашда, Флорентино Перес ва Андреа Аньелли имзоси остидаги мўрт ғояникидан кучлироқ «гумбурлаш»ни юзага келтириш иложсиздек туюлганди.  Лекин «Тоттенхэм» раҳбарияти буни уддалади - Жозе Моуриньонинг кутилган истеъфосини расман тасдиқлаш билан ОАВ бирров ўз томонига бурди.

Жозе Моуриньо зиддиятли хатти-ҳаракати ва мураккаб табиатига қарамай, АПЛ рамзига айланди. Бошқача айтганда, Жозе Англия чемпионатининг асосий юлдузлари қаторига кирди ва энди шундай мақомда қолади. Ҳеч шубҳа йўқ, Моуриньо ҳаттоки, ишсиз юрса ҳам, омма эътиборидан тушмайди асло.

Маълумот учун, португалиялик мутахассиснинг АПЛдаги фаолияти 4та даврни ўз ичига олди. Улар ҳақида кўп гапирилган, ёзилган. Шундай экан, келинг, бу сафар тафсилотларни бир четга сурамизда Моуриньо ва АПЛ муносабатини энг муҳим фактларни ўз ичига олган 4тагина тасвир ёрдамида эсга оламиз. Шубҳасиз, мухлислар бу инсонни тезда соғинсалар керак.

Жозе Моуриньо АПЛда: Биринчи Қадам

ЧЕЛСИ |2004-2007

 

184 ўйин | 124 ғалаба | 22 мағлубият

 

2 АПЛ чемпиони|2  Лига кубоги|Англия кубоги | Англия суперкубоги

 

- Мени калондимоғ ёки мақтанчоқ ўрнида кўрманг. Лекин ЧЛда ғалаба қозонганман ва ўйлайманки, беназирман.

Жозе Моуриньо АПЛда: иккинчи Қадам

ЧЕЛСИ |2013-2015

 

136 ўйин | 80 ғалаба | 29 мағлубият

 

АПЛ чемпиони|Лига кубоги

 

- Одатда қийинчиликлардан ўзгача роҳатланаман. Менимча, керакли жойга келдим. ЧЕЛСИ |2013-2015

 

136 ўйин | 80 ғалаба | 29 мағлубият

АПЛ чемпиони|Лига кубоги

- Одатда қийинчиликлардан ўзгача роҳатланаман. Менимча, керакли жойга келдим.

Жозе Моуриньо АПЛда: учинчи Қадам

МЮ |2016-2018

 

144 ўйин | 84 ғалаба | 29 мағлубият

ЕЛ кубоги|Лига кубоги|Англия суперкубоги

- Бир мавсумда қўлга киритилган 3та совринни назарда тутиб бемалол айтаман - бутун фаолиятимдаги энг оғир йилдан қониқдим.

Жозе Моуриньо АПЛда

ТОТТЕНХЭМ |2019-2021

86 ўйин | 45 ғалаба | 24 мағлубият

Жозе «Тоттенхэм» билан бирор соврин ютолмади

- Бу ерга ютқазиш учун келганим йўқ - мағлубиятни жин урсин. «Тоттенхэм» соврин ютиши учун шу ердаман.

Яна бир жиҳатга алоҳида тўхталиш керак - Жозе Моуриньо «Тоттенхэм»да ҳеч нарсага эришмагани ҳақида гапириш унча тўғри эмас. Ахир у ҳавас қиладиган даражада пул топди. Daily Mail нашрининг тасдиқлашича, португалиялик мутахассис 2023 йилгача мўлжалланган шартномасининг муддатидан олдин бекор қилингани туфайли «Тоттенхэм»дан 15 млн. фунт стерлинг миқдорида товон пули олади (айрим манбаларда ёзилишича - 20 «лимон»). Бу Моуриньонинг бутун фаолияти учун одатий ҳолдир. Умуман олганда, клублар «Беназир»ни кўп бора истеъфога чиқарган ва у ҳар сафар яхшигина компенсация тўловига эга чиққан:

2007 йил - «Челси» 23 млн. фунт стерлинг тўлади

2013 йил - «Реал» 17 млн. фунт стерлинг тўлади

2015 йил - «Челси» 8 млн. фунт стерлинг тўлади

2018 йил - «МЮ» 26 млн. фунт стерлинг тўлади

2021 йил - «Тоттенхэм» 15 млн. фунт стерлинг тўлайди

Умумий ҳисобда айтсак, истеъфолар ортидан португалиялик мураббий чўнтагига тушган (тушадиган) жами сумма 89 млн. фунт стерлингга тенг. Тўғри, бу борада турли манбаларда турлича суммалар келтирилади.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz