Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: «Келаси йили ОЧЛда яна кўришамиз, деган умиддаман»

Миржалол Қосимов: «Келаси йили ОЧЛда яна кўришамиз, деган умиддаман»

  01.05.2021 10:15
  0
  156
Миржалол Қосимов: «Келаси йили ОЧЛда яна кўришамиз, деган умиддаман»

ОЧЛ 6-тур баҳслари доирасида ўтказилган «Истиқлол» — АГМК (1:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида АГМКдан жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва "Истиқлол"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси дея топилган Йован Жокич иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Ўйин кутилганидек қизиқарли ва шиддатли ўтди. Буни кечаги матбуот анжуманида ҳам таъкидлаб ўтгандим. Кеча айтганимдек, АГМК мухлислар учун ғалабага ўйнади ва жамоа ғурурини ҳимоя қилиш учун ҳам курашди. АГМК мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдиради. Биз биргина мухлис бизга ишқибозлик қилса ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Албатта бугунги баҳс ҳам оғир бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, "Истиқлол" клубини плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритгани билан жамоамиз номидан табриклайман.

Биз жойлашган "квартет" жуда кучли гуруҳ эди. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Хаттоки "Ал Ҳилол"дек кучли жамоанинг тақдири бошқа гуруҳдаги ўйинга боғланиб қолди.

Мусобақани юқори даражада ташкил этган мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт эса давом этади. Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз. Худо хоҳласа бу йил чемпионатда яхши ҳаракат қилсак, Инша Аллоҳ келаси мавсумда яна ОЧЛ мусобақасида кўришамиз, деган умиддаман".

— Деярли 3 ҳафта давомида зич тақвимда 6та учрашув ўтказилди. Шундай бўлсада футболчиларнинг ҳаракатидан қониқдингизми?

— Биз ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз. Бунинг учун бизга бироз вақт керак. Фурсатдан фойдаланиб футболчиларга раҳмат айтаман ҳамда уларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашишди. Бизни чемпионат ўйинлари кутмоқда. Дам олишга вақт йўқ. Лекин шунга қарамасдан йигитлар бўлажак ўйинларга тайёр. Биз жиддий гуруҳдан ўрин олиб, кучли жамоалар билан ўйнадик ҳамда бу футболчиларга ўзига хос мактаб бўлди ва ушбу мусобақа уларни келажакда ўсишларига ёрдам беради, деб ўйлайман.

— Жамоаингиздаги барча футболчиларга имконият бердингиз. Хусусан ёш футболчилар ҳам майдонга тушишди. Бу жиҳат уларга келажакда асқотадими?

— Албатта бу асқотади. Бундай нуфузли мусобақада кучли жамоалар билан беллашиш, курашиш уларга келажакда футболчи сифатида ўсишларига ёрдам беради. Улар ҳам мусобақадаги иштирокидан тўғри хулоса қилиб, қаерга интилиш кераклигини тушуниб олишади, деб ўйлайман. Спорт бу курашиш дегани. Доим юқорига курашиб, чўққига интилиш керак.

Йован Жокич: "Афсуски гуруҳдан чиқолмадик. Бу футбол. Келаси йили яна ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда бизни чемпионат кутмоқда ва барча диққат-эътиборни Суперлигада яхши иштирок этишга қаратамиз.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz