Қайднома

Қидирув

«Фиорентина» 60 млн истайди

«Фиорентина» 60 млн истайди

  01.05.2021 18:53
  0
  136
«Фиорентина» 60 млн истайди

«Фиорентина» асосий ўйинчиларидан бири, сербиялик 21 ёшли ҳужумчи Душан Влахович билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар тарқатди.

Флоренцияликлар футболчининг трансферидан 60 млн евро ишлаб олмоқчилар. Олдинроқ Влахович учун асосий даъвогар «Милан» эди. Бироқ сўнгги ҳафтада футболчи учун курашга «Рома» ва «Ювентус» клублари ҳам қўшилди. Шунингдек, уни Англия ва Испания клублари ҳам ўз таркибларида кўрмоқчилар.

Унинг «Фиорентина» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Transfermarkt.de сайти Душаннинг трансферини 25 млн. еврога баҳолаган. Шу ўринда айтиш жоиз, флоренцияликлар ҳужумчини 2018 йили Белграднинг «Партизан» клубидан 1,95 млн евро эвазига сотиб олишганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz