Қайднома

Қидирув

Сульшер: “Клублар Суперлигадан воз кечганидан хурсандман”

Сульшер: “Клублар Суперлигадан воз кечганидан хурсандман”

  01.05.2021 14:30
  0
  599
Сульшер: “Клублар Суперлигадан воз кечганидан хурсандман”

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер мухлисларнинг клуб эгаларига қарши ҳаракатлари ҳақида гапирди.

«Мухлисларнинг фикри тингланиши муҳим. Биз диалог ўтказишимиз керак. Менинг вазифам - бор эътиборимни футболга қаратиш ва жамоамиз энг яхши бўлиши учун ҳамма нарсани қилиш. Мен клуб ва унинг эгалари томонидан қўллаб-қувватланишни ҳис қиляпман. Ишончим комилки, кейинги қадамни ташлаганимда мени янада кўпроқ қўллаб-қувватлашади.

Клублар Суперлигадан воз кечганидан хурсандман. Олдинга интилишнинг усули бундай бўлмаслиги керак», - дея Сульшернинг сўзларини келтиради The Guardian.

Аввалроқ Европа Суперлигаси мувафаққиятсизликка учраганидан сўнг, «Манчестер Юнайтед» вице-президенти Вудворд клубдаги саккиз йиллик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz