Қайднома

Қидирув

Филипп Лам: “Гвардиола Месси учун махсус позицияни ихтиро қилди”

Филипп Лам: “Гвардиола Месси учун махсус позицияни ихтиро қилди”

  01.05.2021 16:36
  0
  462
Филипп Лам: “Гвардиола Месси учун махсус позицияни ихтиро қилди”

«Бавария» ва Германия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Филипп Лам аввалроқ «Барселона» ва Мюнхен клубида ишлаган «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Гвардиола маълум позицияни унинг ихтиёридаги ажойиб истеъдод учун махсус ихтиро қилди. У Мессига марказий ҳужумчи позициясини тиклашга имкон берди. У катта ўйинларнинг натижасини буюк футболчилар ҳал қилишини билади. Шахсий маҳоратнинг натижаси бўлган ижодкорлик схемадан кўра муҳимроқдир», - дея Ламнинг сўзларини келтиради Zeit Online.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Лионел Месси 2008-2012 йилларда «Барселона» да Гвардиола қўл остида тўп сурган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz