Қайднома

Қидирув

Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида «Реал» га ўтиши мумкин

Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида «Реал» га ўтиши мумкин

  01.05.2021 19:15
  0
  155
Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида «Реал» га ўтиши мумкин

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Полша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Sky Germany.

Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар полшалик футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда. Таъкидланишича, Мюнхен клуби ҳужумчини ёзда коронавирус пандемияси туфайли юзага келган буджетдаги бўшлиқни бартараф этиш учун 60 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин. Аввалроқ полшалик футболчига бир қатор топ-клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Левандовски «Бавария» да 2014 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2023 йилда тугайди. Жорий мавсумда Роберт Германия Бундеслигасининг 26 учрашувида қатнашиб, 36 гол урди ва 6 голга узатма берди. Левандовски 2008 йилдан буён Полша терма жамоасига чақирилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz