Қайднома

Қидирув

Мхитарян «Рома»дан кетиши мумкин

Мхитарян «Рома»дан кетиши мумкин

  01.05.2021 21:32
  0
  111
Мхитарян «Рома»дан кетиши мумкин

Ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ёзда «Рома»ни озод агент сифатида тарк этиши мумкин.

Calciomercato.com сайтининг хабар беришича, 32 ёшли футболчи ҳали шартномасини узайтирмади. Ваҳоланки, унинг шартномасида шундай банд борки, футболчи «Рома» сафида 25та ўйин ўтказса, келишув автоматик тарзда бир йилга узайтирилади. Мхитарян январдаёқ бу маррани кечиб ўтганди. Аммо шартнома автоматик тарзда узайтирилмади.

Футболчи агенти Мино Райола билан ҳозирча аниқ жавоб бермади. Гап шундаки, ёзда «Рома»да жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Шу боис ҳам футболчи бир қарорга келишга шошилмаяпти. Эслатиб ўтамиз, Мхитаряннинг римликлар билан келишуви шу ёзда ниҳоясига етади.

Олдинроқ футболчига «Ювентус» қизиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz