Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2021: ОКМК 110 минг , "Пахтакор" 90 минг, "Истиқлол" эса ҳозирча 260 минг доллар даромад қилди...

ОЧЛ-2021: ОКМК 110 минг , "Пахтакор" 90 минг, "Истиқлол" эса ҳозирча 260 минг доллар даромад қилди...

  01.05.2021 17:17
  0
  413
ОЧЛ-2021: ОКМК 110 минг ,

Кеча Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунига етди. ОФК гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба ва дуранг учун маълум миқдорда пул тўлашидан хабарингиз бор. Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида қуйидаги маълумотни тақдим этди:

"Пахтакор"
1 ғалаба × 50 000 = 50 000
4 дуранг × 10 000 = 40 000
Жами: 90 000 доллар

АГМК
2 ғалаба × 50 000 = 100 000
1 дуранг × 10 000 = 10 000
Жами: 110 000 доллар

Маълмуот учун, олмалиқликлар билан бир гуруҳдан ўрин олган Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби гуруҳ босқичи якунлари бўйича 160 минг долларга (3 ғалаба, 1 дуранг) эга чиққан бўлса, 1/8 финалга йўл олгани учун қўшимча 100 минг долларни қўлга киритди. Жами — 260 минг доллар.

Ўзбекистонлик футболчилар Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков ва Азиз Ғаниев тўп тепадиган «Шабоб ал-Алҳи» «ОКМК» билан бир хил натижа қайд этиб, 110 мингга эга чиқди.

Отабек Шукуровнинг «Шаржа»си эса 170 минг (3 ғалаба, 2 дуранг) ва плей-офф йўлланмаси учун яна 100 минг долларни қўлга киритди.


***

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2021  Ғарб минтақасида «Истиқлол» (Тожикистон), «Шаржа» (БАА), «Истиқлол» (Эрон), «Ан Наср» (Саудия Арабистони), «Персеполис» (Эрон) жамоалари гуруҳ ғолиби сифатида, «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Ал Ваҳда» (БАА) ва «Трактор» (Эрон) клублари энг яхши 2-ўрин соҳиблари қаторида 1/8 финалга йўл олишди. 

Нимчоракфиналда қуйидаги жуфтликлар юзага келди:

«Истиқлол» (Тожикистон) — «Персеполис»
«Шаржа» — «Ал Ваҳда»
«Истиқлол» (Эрон) — «Ал Ҳилол»
«Ан Наср» — «Трактор»


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz