Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Чемпионлик йўлакчаси баҳона…

Ана, холос! Чемпионлик йўлакчаси баҳона…

  02.05.2021 05:25
  0
  240
Ана, холос!  Чемпионлик йўлакчаси баҳона…

Испания Примероси 31-туридан ўрин олган «Барселона» - «Хетафе» учрашувида эътиборга молик бир қатор воқеликлар кузатилди: 7та гол, Лионель Мессидан навбатдаги «дубль» ва қаторасига 12-мавсум Ла лигада 25та гол маррасининг забт этиши... Лекин асосийси ўйин бошланишидан аввал кузатилди - «Хетафе» футболчилари «Барселона» вакилларига чемпионлик йўлакчаси ҳозирлашди. Қолаверса, улар бунда норозилик ибораси акс эттирилган формаларни ҳам кўз-кўз қилишди.

Ҳа, Роналд Куман жамоаси ўйинда ортиқча муаммосиз нав­батдаги ғалабани расмийлаштирди, гарчи меҳмонлар Лионель Месининг тезкор голига қисқа фурсатда жавоб йўллаб, «Камп Ноу»да осонгина енгилмасликларига ишора қилган бўлсаларда. «Хетафе» вакиллари шунинг баробарида учрашув бошланишидан олдин «Барса» футболчиларини майдонга чемпионлик йўлакчаси орқали қадам босишларини таъминлашди. Бу - Каталония жамоасининг Испания кубоги-2020|2021даги зафарли иштирокига ҳурмат нишонаси. Фақат шуниси борки, «Хетафе» шу аснода Европа Суперлигаси ғоясига мутлақо қарши эканлигини кўрсатди. Яъни жамоа футболчилари чемпионлик йўлакчасини янги турнирга нисбатан норозилик иборалари акс эттирилган махсус формаларда «тузишди». Унинг олд томонига «Муносиб бўл», орқа тарафига эса «Футбол мухлислар учун» сўзлари битилганди. Хуллас, «Хетефа» раҳбарияти «Барса» мисолида барча клубларни ўзини муносиб тутишга чақирди.

УЕФА президенти Александер Чефериннинг охирги жиддий баёнотига қараганда, айрим клублар келаси мавсум еврокубокларга қўйилмаслиги ҳам мумкин. Аниқроғи, словениялик функционер 4та гранд жамоани алоҳида огоҳлантирди. Улар орасида Суперлига ғоясидан воз кечмаётган «Барса» ҳам бор. «Реал», «Барселона», «Милан» ва «Ювентус» - бу клублар Суперлигага тегишлими ёки УЕФАга? 4та жамоа раҳбарияти энг аввало, шуни аниқлаштириб олсин. Бу клублар бордию, Суперлигани танласа, унда табиийки, ЧЛда иштирок этолмайди...».

Ҳ.МАСАИДОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz