Қайднома

Қидирув

Бугун Италия чемпиони аниқланиши мумкин: «Интер»да яна ғалаба

Бугун Италия чемпиони аниқланиши мумкин: «Интер»да яна ғалаба

  02.05.2021 04:20
  0
  158
Бугун Италия чемпиони аниқланиши мумкин: «Интер»да яна ғалаба

Италия чемпионати 34-турида пешқадам «Интер» энг охирги ўринга тушиб кетган «Кротоне» меҳмони бўлди. Эриксен ва Ҳакимининг голлари келтирган ғалаба «Интер»нинг  очколарини 82 тага етказди, энг яқин таъқибчи «Аталанта» билан ўртадаги фарқ 14 очкога етди.

«Кротоне» масаласи эса аллақачон ҳал бўлган — атиги 18 очко тўплаган жамоа А Серия билан хайрлашмоқда.

Бугун «Аталанта» сафарда «Сассуоло»га қарши ўйнайди: соат 18:00 да бошланади. Неровердилар унчалик ҳам «меҳмондўст» эмаслигини Италия футболи ишқибозлари яхши билишади. Қолаверса, чемпионатда қаторасига тўрт ўйиндан бери «Сассуоло» фақат ғалаба қозоняпти ва назарий жиҳатдан еврокубоклар учун курашмоқда — 8-ўрин (52 очко). Осон бўлмаган бу ўйинда бергамоликлар очко йўқотиши ўз-ўзидан «Интер»ни чемпионга айлантиради.

А Серия, 34-тур

«Кротоне» — «Интер» 0:2

Голлар: Эриксен (69), Ҳакими (90+3).
***

Милан» эса ўз майдонида «Беневенто»ни қабул қилиб, Ҳоқон Чалхонўғли ва Тео Эрнандеснинг голлари ҳисобига ғалаба қозонди.  «Милан» очколарини 69тага етказиб,  2-ўринга кўтарилиб олди. «Беневенто» 31 очко билан 18-поғонада қолди. 

А Серия, 34-тур

Милан — Беневенто 2:0
1 май, «Сан-Сиро»
Голлар: Чалхонўғли (6), Эрнандес (60).
Милан – Доннарумма, Далот, Томори, Романьоли, Тео (Калабрия, 76), Салемакерс (Кастильехо, 75), Кессиэ, Чалхонўғли (Браим Диас, 86), Бинносир (Тонали, 46), Ибраҳимович, Леау (Ребич, 76). 
Беневенто – Монтипо, Барба, Кальдирола, Глик, Депаоли, Дабо (Тельо, 86), Виола, Импрота (Капрари, 76), Ионицэ, Яго Фальке (Инсинье, 54), Лападула (Гайч, 76).
***

2 май

Лацио - Женоа

Болонья - Фиорентина

Наполи - Кальяри

Сассуоло - Аталанта

Удинезе - Ювентус

Сампдория - Рома

Торино - Парма

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  Интер 34 25 7 2 74-29 82
2  Милан 34 21 6 7 62-41 69
3  Аталанта 33 20 8 5 78-39 68
4  Наполи 33 21 3 9 73-37 66
5  Ювентус 33 19 9 5 65-30 66
6  Лацио 32 19 4 9 56-46 61
7  Рома 33 16 7 10 58-51 55
8  Сассуоло 33 14 10 9 55-50 52
9  Верона 34 11 9 14 41-42 42
10  Сампдория 33 12 6 15 43-47 42
11  Удинезе 33 10 9 14 38-44 39
12  Болонья 33 10 8 15 44-53 38
13  Дженоа 33 8 12 13 37-48 36
14  Фиорентина 33 8 10 15 42-54 34
15  Специя 34 8 10 16 43-63 34
16  Торино 32 6 13 13 46-56 31
17  Кальяри 33 8 7 18 39-56 31
18  Беневенто 34 7 10 17 37-68 31
19  Парма 33 3 11 19 36-70 20
20  Кротоне 34 5 3 26 42-85 18


Манба: xabar.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz