Қайднома

Қидирув

Токио Олимпиадаси иштирокчилари ҳар куни коронавирусга тест топшириши шарт

Токио Олимпиадаси иштирокчилари ҳар куни коронавирусга тест топшириши шарт

  02.05.2021 04:34
  0
  173
Токио Олимпиадаси иштирокчилари ҳар куни коронавирусга тест топшириши шарт

Токио Олимпиадаси ташкилотчилари томонидан Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган мусобақа давомида спортчилар учун қўлланиладиган эпидемиологик хавфсизлик чораларини эълон қилинди.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) сайтида хабар берилган ушбу маълумотга кўра, спортчилар ҳар куни коронавирусга тест топширишлари шарт. Бундан ташқари, спортчиларнинг жамоат транспортидан фойдаланиши тақиқланади. Овқатланиш ҳам тартибга солинади. Барча иштирокчилар фақат Олимпиада объектларида, шунингдек, ўзлари жойлашган меҳмонхоналарда овқатланишлари мумкин.
***

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов иштирокида терма жамоаларимиздаги эпидемиологик вазият назоратини янада кучайтириш, спорт турлари бўйича оммавийликни ошириш, асосий жамоага рақобатбардош кучли захира спортчиларини селекция қилиш, шунингдек, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган жамоамизни вакцинацияга тайёрлаш каби масалаларга бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ қошидаги РСТИАМ директори Абдушукур Садиков, федерация ва ассоциациялар мутасаддилари ва МОҚ ходимлари иштирок этишди.

Учрашув давомида МОҚ раиси ўринбосари кун тартибидаги мавзулар ҳақида гапириб ўтди.

«Республика Олимпия захиралари коллежи спортимизнинг асосий захира маскани ҳисобланади. Шундай экан, у ерда билим олаётган ёшларимизга эътиборни кучайтириш, иқтидорли ўқувчиларни саралашга аҳамият бериш лозим. Шунингдек, ЎзДЖТСУ, Малака ошириш маркази билан ҳам ҳамкорликни мустаҳкамлаш керак бўлади. Ўзимиз фаолият олиб бораётган спорт йўналишида оммавийликни оширишга ҳам аҳамият қаратиш керак. Бу борада вилоятлар кесимида ҳар ой камида 1 маротаба йирик оммавий мусобақалар ташкил қилинсин. Қолаверса, йиғин олиб бораётган спортчиларимизнинг саломатлигини сақлаш, эпидемиологик назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чораларни кўрамиз», – деди Шерзод Ташматов.

Йиғилиш кун тартибининг асосий мавзуларидан бири Олимпиадага тайёрланаётган спортчиларимизни эмлаш олдидан уларнинг ҳолатини ўрганиш, жамоа аъзоларидан қон таҳлилларини олиш масаласи бўлди. Бу бўйича Абдушукур Садиков 1 май санасидан бошлаб ишлаб чиқилган режани федерациялар мутасаддилари билан муҳокама қилиб олди. Унга кўра, бугундан гимнастика ва спорт курашлари бўйича терма жамоаларимиз вакилларидан (спортчи, мураббий, массажчи, шифокор ва бошқалар) чуқурлаштирилган қон таҳлиллари олинади.

Якунда йиғилишда кўтарилган масалалар бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, соҳа мутасаддиларига топшириқлар белгиланди.

Бундан ташқари, бўлажак мусобақаларнинг барча иштирокчилари ниқобсиз одамлар билан алоқа қилиш тақиқланади. Шунингдек, улар доим ижтимоий масофани сақлашлари керак бўлади.

Регламент Япония ҳукумати, Токио шаҳар раҳбарияти, мусобақа ташкилий қўмитаси, Халқаро олимпия қўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, шунингдек, мустақил экспертларни ўз ичига олган комиссия томонидан тузилган.

Хавфсизлик қоидаларининг сўнгги версияси июнь ойида — мусобақанинг расмий бошланишидан тахминан бир ой олдин пайдо аниқ бўлиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, ўша вақтга бориб мусобақаларга мухлисларни киритиш масаласи ҳам ҳал этилади.


Манба: xs.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz