Қайднома

Қидирув

Бугун “Женоа” сафарда «Лацио»га қарши майдонга тушади...

Бугун “Женоа” сафарда «Лацио»га қарши майдонга тушади...

  02.05.2021 09:40
  0
  279
Бугун “Женоа” сафарда «Лацио»га қарши майдонга тушади...

Бугун Италия чемпионатининг 34-тури доирасида хамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган «Женоа» клуби сафарда турнир жадвалида олтинчи ўринда бораётган «Лацио»га қарши майдонга тушади. Генуяликлар бош мураббийи Давиде Баллардини бугун бўладиган баҳс учун қайдномага 23 нафар футболчини киритди.

Элдор Шомуродов одатдагидай кенгайтирилган таркибдан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, «Лацио» - «Женоа» учрашуви бугун 2 май куни Тошкент вақти билан соат 15:30да бошланади ва “FUTBOL TV” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, А Серияда Миланнинг “Интер” клуби 34 ўйиндан сўнг 82 очко жамғариб турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Милан” клубида эса 69 очко мавжуд. “Женоа” эса 33 турдан сўнг 36 очко билан 13 - ўринда бормоқда. Генуяликлар сўнгги беш турда бир марта ғалаба қозонишганини қўшимча қилиш жоиз, 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz