Қайднома

Қидирув

«Спартак» Ўрунов учун 3 млн сўрамоқда

«Спартак» Ўрунов учун 3 млн сўрамоқда

  03.05.2021 05:53
  0
  533
«Спартак» Ўрунов учун 3 млн сўрамоқда

«Спартак» ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Урунов учун 3 млн евро сўрамоқда. Бу ҳақда «РБ Спорт» нашри хабар тарқатди.

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз айни пайтда «Уфа»да ижара асосида тўп сурмоқда. Ушбу клуб бош директори Шамиль Газизов олдинроқ уфаликлар 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчиликлари ҳақида гапириб ўтганди.

Хабарларга кўра, «Уфа» футболчи учун «Спартак»ка 1 млн евро таклиф қилган. Лекин москваликлар футболчини 3 млн евродан камига сотмасликларини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов 2020 йилнинг февралидан августига қадар «Уфа» шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик «Спартак» уни 1 млн евро эвазига сотиб олган. 2021 йилнинг февралида эса Остон «Уфа»га ижара асосида ўтган. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz