Қайднома

Қидирув

А Серия “Женоа” сафарда “Лацио”га ютқазди. Шомуродовдан гол.

А Серия “Женоа” сафарда “Лацио”га ютқазди. Шомуродовдан гол.

  02.05.2021 17:30
  0
  562
А Серия  “Женоа” сафарда “Лацио”га ютқазди. Шомуродовдан гол.

Ҳозиргина, Италия А Серияси 34-тури дориасидан ўрин олган «Лацио» – «Женоа» учрашуви якунига етди.

Ўйин давомида катта ташаббусга эга бўлган майдон эгалари биринчи бўлимда генуяликлар дарвозасини икки бор ишғол қилиб танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлим эса голларга бой тарзда ўтди.  Дастлаб “Лацио” футболчи ўз дарвозасини иш ғол қилиб қўйган бўлсада Инзаги шогирдлари “Женоа” посбонини яна икки бор хафа қила олишди ва ҳисобни 4:1 кўринишига келтириб қўйишди. Аммо генуяликларнинг кам сонли хужумларидан бирида мезбонлар химоячиси ўз жарима майдони ичида меҳмон футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Скамакка аниқ амалга ошириб орадаги фарқни қисқартирди 4:2. мазкур голдан бир дақиқа ўтиб эса Элдор Шомуродов ҳам мувафаққият қозонди. Қанотдан катта тезликда жарима майдони ичига кириб борган хамюртимиз “Лацио” дарвозабони Пепе Рейна қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб орадаги фарқни минимум даражага қисқартирди 4:3. Қолган вақт давомида хар икки томон ҳам хушёрликка кўпроқ эътибор қаратди ва учрашувда бошқа гол киритилмади. Элдор Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа тўп сурди.

А Серия 34 – тур

Лацио" - "Женоа" 4:3

"Олимпико"

Гол: 30 - Коррея 1:0, 43 - Иммобиле 2:0, 47 -Марушич 2:1, 48 - Луис Алберто 3:1, 56 - Коррея 4-1, 80 - Скамакка 4:2, 81 - Шомуродов 4:3

"Лацио" - Рейна, Марушич, Хоэдт, Раду, Лпаццари, Милинкович-Савич, Лейва, Луис Алберто, Лулич, Коррея, Иммобиле.

"Женоа" - Перин, Голданига, Радованович, Масьелло, Бираски, Зайц, Бадел, Строотман, Заппакоста, Шомуродов, Дестро.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz