Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Сохталикдан нима наф?

Ана, холос! Сохталикдан нима наф?

  03.05.2021 02:40
  0
  258
Ана, холос! Сохталикдан нима наф?

Корчалон Жоан Лапорта «Барселона» президенти лавозимига қайтгач, бу воқеа муносабати билан клуб расмий сайтига «янги» сурат жойланди. Бироқ шу биргина жамоавий фотосурат ортидан қанча машмаша, қанча муҳокама бошланди...

** «Блаугранас» мухлислари график муҳаррир (фотошоп)дан фойдаланилганини яққол пайқашди, чунки суратда чап тизза муаммосига боғлиқ жарроҳлик амалиётидан сўнг айни пайт Бразилияда тикланиш жараёнини бошдан ўтказаётган 28 ёшли ҳужумкор универсал Филиппе Коутиньо сиймоси ҳам бор. Бунинг ортидан мухлислар ижтимоий тармоқларда «Барcелона» ижодкорларининг таҳрир сифати пастлиги туфайли кучли танқид остига олишди.

**Мухлислар шунингдек, биринчи қатордан жой олган 34 ёшли марказий ҳимоячи Жерар Пике ишорасига ҳам эътибор қаратдилар. Вақтида бразилиялик Роналдиньо ва Неймар шундай трюкка мойил эдилар. Бироқ айни пайт ҳар ик­-кисининг «Бар­са»га умуман дахли йўқ. Бу хонанда Шакира ҳамхонасининг нимагадир нозик ишорасимикан...?

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz