Қайднома

Қидирув

Суперлига. «Насаф» – «Машъал» учрашуви кейинроқ муддатга қолдирилди

Суперлига. «Насаф» – «Машъал» учрашуви кейинроқ муддатга қолдирилди

  03.05.2021 18:25
  0
  175
Суперлига. «Насаф» – «Машъал» учрашуви кейинроқ муддатга қолдирилди

Хабарингиз бор, 14-20 май кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ОФК кубоги-2021 «Ф» гуруҳи учрашувлари бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз вице-чемпиони Қаршининг «Насаф» клуби иштирок этади.

Душанбедаги учрашувлар сунъий қопламали майдонда ўтказилиши, шу боисдан жамоанинг бундай майдонда оз муддат бўлсада машғулотлар олиб бориш имкониятига эга бўлиши учун «Насаф» клуби Cоcа-Cола Суперлига 8-туридан ўрин олган «Машъал» билан ўйинни кейинроқ муддатга қўлдиришни сўраб ЎзПФЛга мурожаат қилди. Аслида тақвимга кўра, «Насаф» – «Машъал» учрашуви 10 май куни бўлиб ўтиши лозим эди. Лекин «Насаф» клуби айнан 10 май санасида Тожикистонга йўл олишни, 7 майдан эса Тошкентда «Чиғатой» базасининг сунъий қопламали майдонида машғулотлар олиб боришни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида «Машъал» футбол клуби вазиятни англаб, «Насаф»нинг сўровига розилик билдиргани сабаб мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув кейинроқ муддатга қолдирилди.

Шунингдек, 6 май куни Cоcа-Cола Суперлига 7-тури доирасида «Сурхон» меҳмони бўладиган АГМК 10 май, душанба куни 5-тур доирасидаги «Турон» билан баҳсини ўтказади. Тақвимга кўра, 13 май санасида эса 8-турнинг АГМК – «Бунёдкор» учрашуви бўлиб ўтиши белгиланган.

АГМК жамоаси Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга кеч қайтганини инобатга олиб, АГМК жамоаси «Бунёдкор»га қарши ўйинни 14 май санасига кўчиришни сўраб мурожаат қилди. Ўз навбатида «Бунёдкор» ҳам мазкур таклифга розилик билдиргани боис АГМК – «Бунёдкор» учрашуви 14 майга кўчирилди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz