Қайднома

Қидирув

Муносабат: ОФК рейтингига назар

Муносабат: ОФК рейтингига назар

  04.05.2021 02:24
  0
  346
Муносабат: ОФК рейтингига назар

ОЧЛнинг жорий мавсуми "Ғарб" минтақаси гуруҳ босқичи баҳслари якунланди. Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев шу муносабат билан ОФК рейтингига яна бир бор назар ташлаб, жамоалар имкониятини таҳлил қилди.

*********

- ОЧЛ "Ғарб" минтақасида гуруҳ босқичи учрашувлари якунланганидан кейин ОФК клублар рейтинги қуйидаги кўриниш олди:

Асосий ўзгаришларга эътибор қаратамиз:

* 3та клуби 1|8 финалга йўл олган Эрон Қатарни қувиб ўтиб, мавсум-2023 учун "3|1" квотасини нақд қилди.

* Қатар клублари учун энг ёмон мавсум бўлди - улардан ҳеч бири гуруҳдан чиқолмади. Натижада, 3-ўринга тушиб қолган мамлакат вакиллари бу йил рейтингга очко қўшиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Демак, мавсум-2023да Қатар "2+2" квотаси билан кифояланади.

* БАА аксинча, сўнгги 6-7 йилдаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Мамлакатнинг 2та клуби гуруҳдан чиқди ва кейинги бос­қичда бир-бирига қарши ўйнайди, бу қўшимча 1,67 балл нақд деганидир. Яъни жорий мавсум БААнинг умумий улуши 15 баллдан ошади. Амирликлар 2018 ва 2019 йилларда жами 15,733 очко олишганди. Шундай экан, БАА 2023 йил учун "2+2" квотасини сақлаб қолади.

* Ўзбекистон футболининг бор умиди энди "Насаф"дан, аммо ҳаттоки, ОФК кубогидаги якуний ғалаба ҳам БАА билан ўртадаги 7 очколик (ОЧЛ 1|8 финалини ҳам инобатга олганда) фарқни йўққа чиқариш учун етарли эмас.

***

- Келинг, энди 2024 йилга назар соламиз. Квоталар 2019, 2021 ва 2022 йилги кўрсаткичларга қараб белгиланади. Бир йиллик мавсумдан сўнг вазият қуйидагича:

Саудия Арабистони - 38,80 балл

Эрон - 24,60 балл

Қатар - 23,20 балл

БАА - 20,867 балл

Ўзбекистон - 14,267 балл

Ироқ - 11,55 балл

Иордания - 10,30 балл

Тожикистон - 7,33 балл

Қатар ва Ироқ вакиллари жорий мавсум бошқа балл олишмайди, қолган мамлакатларда бундай имконият сақланиб турибди.

***

- 2023 йилги мавсум бўйича яна бир маълумот: Ўзбекистон рейтингда 5-ўринни деярли нақд қилиб улгурганини назарда тутсак, ОФК кубогидан квота олмайди. Демак, мазкур турнирнинг "Марказий" минтақасида фақат 1та гуруҳ бўлади. Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон гуруҳ ва "плей-офф" босқичлари учун 1тадан ўринга эга чиқади.

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz