Қайднома

Қидирув

Легионерларимиздан дараклар: “Спартак” Ўруновни қанчага сотмоқчи?

Легионерларимиздан дараклар: “Спартак” Ўруновни қанчага сотмоқчи?

  04.05.2021 04:24
  0
  299
Легионерларимиздан дараклар: “Спартак” Ўруновни қанчага сотмоқчи?

Остон Ўруновнинг баҳоси - 3 млн. евро. Россия матбуотида ёзилишича, "Спартак" айни пайт "Уфа"да ижара муддатини ўтаётган ҳамюртимиз Остон Ўрунов трансферини сотишга тайёр. Москва клуби миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси учун 3 млн. евро олмоқчи. "Уфа" эса бунга жавобан футболчи учун 1 млн. евро бермоқчи эканлигини маълум қилди. Эслатма, "Спартак" Ўруновни 2020 йилнинг августида "Уфа"дан айнан 1 млн. еврога сотиб олган, кейинчалик уни ижара келишуви асосида ортга қайтарган эди. Ўз ўрнида айтиш керак, "Уфа" РПЛ 28-турида ЦСКА меҳмони бўлиб, ортга 1 очко билан қайтди - 1:1. Остон эса ўйиннинг 74-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, якунда сариқ карточка олди.

Ниҳоят, дебют. Жасур Яхшибоев Польша чемпионати 28-турида ниҳоят, "Легия" сафида дебют қилди. У "Висла"га қарши кечган ва 0:0 ҳисобида якунланган баҳснинг 79-дақиқасида португалиялик Рафаэль ўрнига майдонга тушди. Эслатма, Варшава клуби аввалги турда ўз тарихида 15-марта мамлакат чемпиони бўлганди. "Легия" ЧЛ-2021|2022ни биринчи саралаш раундидан бошлашини маълумот сифатида келтириш ўринли.

Атиги 18 дақиқа. Беларусь Олий лигаси 7-туридан ўрин олган БАТЭ - "Сморгонь" ўйинида мезбонлар 1:0 ҳисобида устун келишди. Борисов жамоасида чакки ўйнамаётган ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров бу ўйин якунланишига атиги 18 дақиқа қолганида майдонга тушди. "Шахтёр" ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев эса жамоасининг "Спутник"га қарши ўйини (2:1)да майдонга тушгани йўқ.

Сергеев гол урди, аммо... "Актобе" клуби Қозоғистон Премьер-лигаси  8-турида "Тараз" меҳмони бўлиб, ортга 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Жамоа сафидаги Игорь Сергеев ўйинга 52-дақиқада қўшилиб, ўз ҳисобига навбатдаги голни ёзиб қўйди. Бироқ Игорь ўзини кўрсатган 76-дақиқага қадар "Актобе" 3та гол қўйиб юборишга улгурганди... Актюбинскликлар ке-йинги турда ҳам мағлубиятга учрашди - ўз майдонларида "Астана"га 0:2 ҳисобида. Игорь бунисида тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

Шомуродов яна гол урди, аммо... Италия "А" серия 34-тури доирасидаги "Лацио" - "Женоа" ўйини 4:3 ҳисобида якунига етди. Генуяликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов Римда бўлиб ўтган учрашувда тўлиқ вақт тўп суриб, 81-дақиқада чемпионат ҳисобидан 5-голини нишонлади. Бироқ "Женоа" мағлубиятдан қочиб қутулолмади, барибир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz