Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ лауреатлари: Барча совринларни «Насаф» вакиллари қўлга киритишди

ЎзПФЛ лауреатлари: Барча совринларни «Насаф» вакиллари қўлга киритишди

  03.05.2021 01:01
  0
  65
ЎзПФЛ лауреатлари: Барча совринларни «Насаф» вакиллари қўлга киритишди

Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) Суперлиганинг апрель ойидаги энг яхшилари номини эълон қилди. «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев апрель ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Қарши клуби Бердиев қўл остида апрель ойида учта ўйинда учта ғалаба қайд этди.

Ушбу соврин учун шунингдек, қуйидаги мураббийлар кураш олиб борганди:

Питер Ҳюистра («Пахтакор») — 2 та ўйин, 2 ғалаба; Микаэл Секейра («Локомотив») — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг; Жасур Абдураимов («Металлург») — 3 ўйин, 2 ғалаба.

Фото: ПФЛ

«Насаф» ярим ҳимоячиси Марко Станоевич эса ойнинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилган. Сербиялик легионер апрель ойидаги уч ўйинда тўртта гол муаллифига айланди.

Мазкур соврин учун қуйидаги футболчилар ҳам кураш олиб борганди:

Эрен Дердийок («Пахтакор») — 2 ўйин, 2 гол; Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») — 3 ўйин, 4 гол; Драган Черан («Пахтакор») — 2 ўйин, 2 гол; Ҳусайн Норчаев («Насаф») — 3 ўйин, 2 гол; Диёр Туропов («Локомотив») — 3 ўйин, 2 гол.

Шунингдек, Марко Станоевичнинг «Турон» дарвозасига киритган тўпи ойнинг энг чиройли голи номига лойиқ кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида «Пахтакор» бош мураббийи Питер Ҳюистра ва жамоа ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев ойнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилганди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz