Қайднома

Қидирув

Роналду «Спортинг»га қайтмоқчи

Роналду «Спортинг»га қайтмоқчи

  04.05.2021 13:31
  0
  161
Роналду «Спортинг»га қайтмоқчи

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Турин клубида якунламоқчи эмас. Португалиялик футболчи бутсаларини михга илишдан олдин икки мавсум Лиссабоннинг «Спортинг» клубида фаолият олиб бормоқчи. Бу ҳақда SAPO Desporte нашри хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, Роналду «Ювентус»ни хурмат қилади. Шунингдек, ҳомийлар билан ҳам яхши алоқага эга. Шу боис ҳам у жамоада шартномаси ниҳоясига етгунча ўйнамоқчи. Унинг келишуви 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Айнан шундан сўнг у «Спортинг»га қайтмоқчи. Маълумки, Криштиану айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва профессионал фаолиятини лиссабонликлар сафида бошлаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz