Қайднома

Қидирув

Де Дзерби «Шахтёр»ни бошқаради

Де Дзерби «Шахтёр»ни бошқаради

  04.05.2021 15:33
  0
  236
Де Дзерби «Шахтёр»ни бошқаради

«Сассуоло» бош мураббийи Роберто Де Дзерби Донецкнинг «Шахтёр» клубини бошқаради. Бу ҳақда украиналик журналист Игорь Циганик Youtubдаги Football Hub каналида маълум қилди.

Хабарларга кўра, Украина клуби мураббий билан икки йиллик шартнома имзолайди. Мураббий билан бирга ёрдамчилари ҳам «Шахтёр»да ишлашади.

Олдинроқ, донецкликлар Де Дзербига уч йиллик шартнома таклиф қилаётганлари ва умумий ҳисчобда 10 миллион евро маош бермоқчиликлари тўғрисида хабарлар тарқаганди. Бошқа маълумотларга кўра, мураббийга икки йиллик шартнома ва йилига 4 миллион евро маош таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Де Дзерби «Сассуоло»ни 2018 йилдан буён бошқаради. Унинг келишуви шу мавсум охирида ниҳоясига етади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz