Қайднома

Қидирув

«Шаҳар»да тантана

«Шаҳар»да тантана

  05.05.2021 02:46
  0
  257
«Шаҳар»да тантана

4 май куни УЕФА Чемпионлар Лигасида дастлабки финалчи номига ойдинлик киритилди. Биринчи учрашувда «ПСЖ» майдонидан ғалаба (2:1) билан қайтган «Манчестер Сити» жавоб баҳсида ҳам рақибини мағлубиятга учратди - 2:0.

Мазкур учрашув майдон эгалари футболчиси Риёд Маҳрезга аталди, дейиш мумкин. Жазоирлик вингер 11 ва 63-дақиқаларда парижликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалабани туҳфа этди. Таъкидлаш жоизки, 69-дақиқада Анхель Ди Мария қизил карточка олгач, ўйиндаги интрига тамоман сўнди ва «ПСЖ» учрашувнинг қолган қисмини камчиликда ўтказишга мажбур бўлди.

Шу тариқа «шаҳарликлар» ўз тарихларида илк бор ЕЧЛ финалига йўл олишди. Бу ютуқ, ўз навбатида, «Сити» устози Хосеп Гвардиола учун ўзгача аҳамият касб этди. Ушбу мутахассис сўнгги маротаба 2011 йили «Барселона» билан айни натижага эришганди. Пеп учун бу мазкур турнирдаги учинчи финал бўлади.

Бу ўйин Гвардиола ва Почеттинонинг ўзаро 20-тўқнашуви бўлди. Айни пайт «ПСЖ»ни бошқараётган аргентиналик мутахассис 12 марта ушбу ҳамкасбига ўйинни бой берган бўлса, 5 марта дуранг қайд этган. Яна 3 учрашувда Почеттино қўл остидаги жамоа ғалаба қозонган. Шунингдек, Гвардиола Жозе Моуриньо (25та ўйин) ва Шон Дайч (13та ўйин) билан ҳам тез-тез тўқнаш келган.

 

Ярим финал. Жавоб учрашуви

МАНЧЕСТЕР СИТИ – ПСЖ – 2:0 (1:0)

4 май. Манчестер. «Этихад» стадиони.

Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Нидерландия).

Голлар: Маҳрез (11, 63).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Зинченко, де Брюйне (Габриэл Жезус, 82), Гюндоган, Фоден (Агуэро, 85), Фернандиньо, Маҳрез, Бернарду Силва (Стерлинг, 82).

ПСЖ: Навас, Флоренци (Дагба, 75), Кимпембе, Диалло (Баккер, 82), Маркиньос, Ди Мария, Эррера (Дракслер, 62), Паредес (Данилу Перейра, 75), Верратти, Икарди (Кин, 62), Неймар.

Огоҳлантиришлар: Зинченко (71), де Брюйне (74) - Эррера (22), Верратти (71), Кимпембе (87), Данилу Перейра (89).

Четлатиш: Ди Мария (69).

Биринчи учрашув - 2:1.

 

Учрашув статистикаси:

Умумий зарбалар - 13:14;

Аниқ зарбалар - 5:0;

Бурчак зарбалари - 6:6;

Офсайдлар - 1:1;

Сэйвлар - 0:3;

Фоллар - 14:12;

Сариқ карточкалар - 2:4;

Қизил карточкалар - 0:1;

Тўп билан муомала қилиш - 45% : 55%.

 

5 май

ЧЕЛСИ - РЕАЛ



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz