Қайднома

Қидирув

Янги супурги бошқача супуради ёки Шуҳрат Мақсудов қуғирчоқ мураббий эмас экан...

Янги супурги бошқача супуради ёки Шуҳрат Мақсудов қуғирчоқ мураббий эмас экан...

  05.05.2021 08:18
  0
  290
Янги супурги бошқача супуради ёки Шуҳрат Мақсудов қуғирчоқ мураббий эмас экан...

«Бунёдкор» бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов Суперлига 7-туридан ўрин олган «Насаф»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Суперлигада юзага келган танаффус туфайли бугунги баҳс шиддатли ўтиши маълум эди. Жамоани ғалаба билан табриклайман. Томива? Унинг «Оқтепа»даги ўйинлари маъқул келганди. Лекин «Бунёдкор»да ўзини кўрсата олмаяпти. Кейинги баҳсларда яхшироқ ўйин кўрсатишига умид қиламиз.

Абрамов? Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. «Мақсудов — қўғирчоқ мураббий, жамоани Абрамов бошқаряпти» деганлар машғулотларимизга келиб кўришсин. Шунда ўзлари гувоҳ бўлишади.

Абрамовнинг услуби кўринмаётганига сабаб сифатида ўтган йилги асосий таркибдан 6 футболчи жамоани тарк этганини айтиш мумкин. «Янги супурги бошқача супуради» дейишади-ку. 

Ўзим ҳам ҳужумкор услубни ёқтираман. Лекин янги ўйинчилар «Бунёдкор» услубига мослашиб кетиши учун вақт керак.

Иброҳим Иброҳимов? Унга айнан Марко Станоевични эмас, умуман  марказдан зарба беришга ҳаракат қиладиган «Насаф» яримҳимоячиларини қарши олиш вазифаси юклатилганди. Ёш футболчимиз буни аъло даражада уддалади. Академия тарбияланувчиларини босқичма-босқич асосий таркибга қўшиб боришни мақсад қилганмиз».

Шунингдек, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам ўйин хусусидаги  фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўйинни хато билан бошладик. Бу ишимизни қийинлаштирди. Шунга қарамай, голдан кейин вазиятлар яратдик, аммо футболчиларимизга тажриба, омад ва совуққонлик етишмади.

ОФК Кубогини ўйлаган ҳолда ўйнаганимиз йўқ. «Бунёдкор» — жадвалдаги асосий рақобатчиларимиздан. Ғалаба учун ҳаракат қилдик, аммо омадимиз келмади.

Ҳакам? Ҳуштак унинг қўлида. Атайинми ёки савиясизлигиданми, кўп хатолар қилди. Кичик фолларга ҳуштак чалаверди. Шунга биз ҳам, мухлислар ҳам норозилик билдиришди. Рақиб фойдасига бўлган вазиятларни VAR'да кўрди. Бизнинг фойдамизга пенальти белгиланиши мумкин бўлган эпизодларда эса бирор марта VAR олдига бормади.

«Бунёдкор»нинг ўйин услуби ўзгарган. Аввалгидек тўпни узоқ ушлаб турмасдан, олдинга тепишмоқда ва бу тактика бугун натижа келтирди.

Марказий ҳужумдаги муаммолар кўзга ташланаётгани ҳақиқат. Ҳусайн Норчаев — истеъдодли ҳужумчи, лекин тажриба керак. Бугун ҳам 2та имкониятдан фойдалана олмади. Шу муаммоларни билган ҳолда, Бобур Абдуҳолиқовни жамоада сақлаб қолишни сўрагандим. Аммо иложи бўлмади. Ҳозирги шароитимизда бошқа ҳужумчи сотиб ололмасак керак. ОФК Кубогида яхши иштирок этиб, клубга мағлаб келтирсак, эҳтимол, трансферларга пул ажратилар.

Тожикистонда сунъий майдонда ўйинлар ўтказилишидан хабардормиз. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Йигитларга бир кун дам бериб, 7 майдан Тошкентда «Чиғатой»да машғулот ўтказамиз. 10 майда Тожикистонга бориб, у ерда ҳам сунъий майдонда тайёргарлик кўрамиз.

Чиндан футболчиларга агрессивлик, спортчиларга хос характер  етишмади. Бу борада ишлаймиз»,


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz