Қайднома

Қидирув

ЧЛ. 1/2 финал (дастлабки ўйинлар): Эски, аммо қизиқарли статистика

ЧЛ. 1/2 финал (дастлабки ўйинлар): Эски, аммо қизиқарли статистика

  05.05.2021 22:45
  0
  174
ЧЛ. 1/2 финал (дастлабки ўйинлар): Эски, аммо қизиқарли статистика

"Реал" еврокубоклар "плей-офф" босқичларида биринчи ўйинни ўз майдонида дуранг натижа билан якунлаган 9та ҳолатдан 7тасида курашдан четга чиққан.

**Томас Тухель жамоалари ЧЛда Испания Ла Лигаси вакилларига ҳали ютқазгани йўқ - 7та ўйин, 4та дуранг ва 3та ғалаба. Эслатма, германиялик мутахассис "Челси" бошқарувини қўлга олишига қадар "ПСЖ" ва Дортмунд "Боруссия"сига устозлик қилган. Умуман, Тухель бошқарувидаги "Челси"нинг топ-мураббийлар жамоаларига қарши натижаси ажойиб: 6та ғалаба ва 1та дуранг. "Арис­тократлар" бунга қадар АПЛда "Тоттенхэм" (Жозе Моуриньо), "Ливерпуль" (Юрген Клопп), "Эвертон" (Карло Анчелотти) ва Англия кубогида "Манчестер Сити" (Хосеп Гвардиола), шунингдек, ЧЛда "Атлетико" (Диего Симеоне)дан 2 марта устун келишганди.

**Карим Бензема ("Реал") ЧЛда 71-голини нишонлаб, турнир тарихидаги энг яхши голеадорлар рўйхатида 4-ўринни эгаллаб турган Раулга тенглашиб олди. ЧЛда фақат Криштиану Роналду (134та), Лионель Месси (120та) ва Роберт Левандовски (73та) франциялик ҳужумчидан кўпроқ гол уришган.

**"Челси" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич Европа ЧЛ ярим финалида гол қувончини туйган америкалик биринчи футболчи бўлди. Қолаверса, у турнирда Лондон клуби учун 5-голини уриб, бу борада ҳамюрти Дамаркус Бисли (4та гол)дан ўзиб кетди.

**"ПСЖ" - "Манчестер Сити" ўйинида мезбонлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе тўпга атиги 30 марта тегинди. Бу ҳаттоки, рақиб кипери Эдерсон (31 марта)нинг кўрсаткичидан ҳам паст.

**"ПСЖ" охирги 20 йил бадалига ЧЛ ўйинида биринчи марта аввалига ҳисобда олдинда бора туриб, якунда мағлубиятни тан олди. Парижликлар 2001 йилнинг март ойида "Депортиво"га қарши кечган баҳснинг танаффусига қадар 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда устунликни сақлаб қолмагандилар - 3:4.

**"ПСЖ" бутун иккинчи бўлим давомида "Манчестер Сити" дарвозаси томон 1 марта зарба йўллади. Бу жамоанинг охирги 5 йилда кузатилган энг паст кўрсаткичидир.

**"Манчестер Сити" - охирги 51 йил давомида ЧЛ|ЧКда қаторасига 6та ғалаба қайд этган Англия­нинг биринчи клуби. Мавсум-1969|1970да "Лидс" худди шундай серия қайд этган, аммо ярим финалда курашдан четга чиққанди.

**Англия клублари ЧЛ|ЧК тарихида "плей-офф" босқичларининг илк ўйинини сафарда ўтказиб, ғалаба қозонган 47та ҳолатнинг барчасида кейинги раундга чиққан.

**Килиан Мбаппе "Манчестер Сити" дарвозасига бирор марта зарба йўллай олмади. Франциялик ҳужумчи ЧЛда бундай ҳолатга биринчи марта тушди.

**"Манчестер Сити" жорий ЧЛда 11та ўйиннинг 10тасини ўз фойдасига ҳал қилди. АПЛ клублари охирги 17 мавсумда бундай натижа қайд этган эмасди.

**Идрисса Гуйе ("ПСЖ") - охирги 8 йилда ЧЛнинг бир мавсумида 2та қизил карточка олган биринчи футболчи. Бунга қадар 6 нафар футболчи шундай "дубл"га эришганди, жумладан, Альваро Арбелоа, Зайниддин Зидан, Эдгар Давидс ва Юрий Ковтун.

**Анхель ди Мария "ПСЖ"даги самарали узатмалари сонини 103тага етказиб, собиқ ҳужумчи Сафет Сушичга тегишли клуб рекордини такрорлади.

**Маркиньос - қаторасига 2 мавсум ЧЛ 1|4 ва 1|2 финалида гол урган биринчи ҳимоячи. Бразилия­лик футболчи 2020 йили чорак финалда "Аталанта" ва ярим финалда "РБ Лейпциг" дарвозасини нишонга олганди. Умуман, Маркиньоснинг охирги 7та голидан 5таси шу турнирга тўғри келади.

27 апрель

РЕАЛ - ЧЕЛСИ - 1:1 (1:1)

Голлар: Бензема (29) - Пулишич (14).

Жавоб ўйини: 5 май (чоршанба).

28 апрель

ПСЖ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:2 (1:0)

Париж. "Парк де Пренс" стадиони.

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия).

Голлар: Маркиньос (15) - де Брюйне (64),

Маҳрез (71).

ПСЖ: Навас, Кимпембе, Баккер, Маркиньос, Флоренци, Гуйе, Верратти, Паредес (Эррера, 83), ди Мария (Данилу Перейра, 80), Мбаппе,

Неймар.

Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз, Уокер, Рубен Диаш, Жоау Канселу (Зинченко, 61), Бернарду Сильва, Гюндоган, Фоден, де Брюйне, Маҳрез, Родри.

Огоҳлантиришлар: Паредес (70), Неймар (74) - Жоау Канселу (31), де Брюйне (86).

Четлатиш: Гуйе (77, П.).

--------------------------------------------------------

Жавоб ўйини: 5 май (чоршанба).

ТЎПУРАРлар

Холанд (Боруссия Д.) - 10та

Мбаппе (ПСЖ) - 8та

Бензема (Реал) - 6та...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz