Қайднома

Қидирув

ЕЧЛда инглизча финал ёки «Челси» «Реал»ни мағлуб эта олди...

ЕЧЛда инглизча финал ёки «Челси» «Реал»ни мағлуб эта олди...

  06.05.2021 06:06
  0
  246
ЕЧЛда инглизча финал ёки «Челси» «Реал»ни мағлуб эта олди...

Мана кутилган ёки кутилмаган ҳолатда ЕЧЛ финалида бош соврин учун  АПЛ жамоалари кураш олиб боришлари ойдинлашди.  Мадриддан дуранг билан қайтган ва руҳий устунликга эга бўлган  «Челси» ишончлик тарзда "Қироллик" жамоасини мағлуб этди.
Шундай қилиб аристократлар ўз тарихларида 3-бор турнир финалига йўлланма олишди.
Айтганча, "Челси" ва "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги яримфинал жавоб учрашувининг(2:0) энг яхши футболчиси аниқланди. Бу номга "аристократлар" яримҳимоячиси Нгола Канте сазовар бўлди. 

«Челси» - «Реал Мадрид» - 2:0.

Тўп назорати: 36% — 64%
Зарбалар: 14 — 8
Аниқ зарбалар: 5 — 5
Ноаниқ зарбалар: 7 — 1
Тўсилган зарбалар: 2 — 2
Жарима зарбалари: 21 — 27
Бурчак зарбалари: 1 — 3
Офсайдлар: 2 — 2
Тўпни ён чизиқдан ташлаб бериш: 23 — 29
Сэйвлар: 5 — 3
Қоидабузарликлар: 18 — 12
Сариқ карточкалар: 3 — 4
Узатмалар: 334 — 708
Аниқ узатмалар: 277 — 636
Ҳужумлар: 90 — 114
Хавфли ҳужумлар: 54 — 44

Шу тариқа 29 май куни Истанбулда бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳсда инглиз жамоалари — «Челси» ва «Манчестер Сити» тўқнаш келишади.

ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб ўйини

Челси — Реал 2:0
5 май, «Стэмфорд Бриж»
Голлар: Вернер (28), Маунт (85).
Челси – Менди, Аспиликуэта (Жеймс, 88), Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Маунт (Зиёш, 89), Жоржиньо, Ҳаверц (Жиру, 90+4), Канте, Кристенсен, Вернер (Пулишич, 67).
Реал – Куртуа, Рамос, Милитао, Начо, Менди (Асенсио, 63), Кроос, Модрич, Винисиус (Вальверде, 63), Каземиро (Родриго, 76), Азар (Мариано, 89), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (14), Рамос (36), Кристенсен (39), Начо (62), Кроос (72), Маунт (88), Вальверде (90).

Биринчи ўйин — 1:1.


Учрашувдан кейинги матбуот-анжуманида меҳмонлар устози Зинедин Зидан иштирок этди ва қуйидаги тарзда ўз тассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Тан олиш лозим, бугун рақиб ғалабага ҳақли эди. Биз ҳаракат қилдик, курашдик, аммо "Челси" ғалаба қозонди ва финалга муносиб ўйин кўрсатди. Бугун майдонга тушган футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр эди. Мен шогирдларим билан фахрланаман: биз имкон қадар ҳаракат қилдик ва финал остонасида тўхтадик! "Челси" ажойиб ўйин ўтказди ва биз буни алоҳида эътироф этишимиз зарур. 
Биз ўйин давомида яққол вазиятларни деярли юзага келтира олмадик. Рақибда эса бундай имкониятлар бўлди. Энди биз дам олиб, Ла Лига ҳақида ўйлашимиз зарур. 

Албатта, ҳеч бир жамоа, ҳеч қайси футболчи мағлубиятдан мамнун бўлмайди. Аммо биз шундоқ ҳам турнирда узоқ йўлни босиб ўтдик. Ярим финалда тўхташ оғир, лекин эртага биз меҳнатга тайёр ҳолда машғулотда жам бўламиз", - деди Зинедин Зидан.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz