Қайднома

Қидирув

«Эвертон» Шеснига қизиқиш билдирмоқда

«Эвертон» Шеснига қизиқиш билдирмоқда

  06.05.2021 22:22
  0
  215
«Эвертон» Шеснига қизиқиш билдирмоқда

«Ювентус» дарвозабони Войцех Шесни «Эвертон» манфаатларига киради, деб хабар беради Tuttomercatoweb. «Ирисклар» Жордан Пикфорд билан рақобатлаша оладиган дарвозабон қидиришмоқда.

Инглизлар киперни «бьянконери»дан сотиб олишга тайёр, фақат унинг учун 10 миллион евродан ортиқ тўламоқчи эмаслар. Футболчига шунингдек, «Тоттенхэм» ҳам даъвогарлик қилмоқда. «Кекса синьора» ҳам Шеснини қўйиб юборишга тайёр, фақат бунинг учун Жанлуижи Доннарумма қўлга киритилиши лозим.

Жорий мавсумда 31 ёшли дарвозабон барча турнирларда 35 учрашув ўтказди ва 8 марта ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz