Қайднома

Қидирув

Леманн ирқчилик можароси туфайли бўшатилди

Леманн ирқчилик можароси туфайли бўшатилди

  06.05.2021 23:23
  0
  226
Леманн ирқчилик можароси туфайли бўшатилди

«Герта» клуби Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Йенс Леманни директорлар кенгашидаги лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Леманн Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда Sky Sports Germany телеканали эксперти Деннис Аогога шундай хабар юборди: «Улар Деннисни қоралар квотаси бўйича олишди»?

Қора танли Аого Леманн хабарининг скриншотини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Немис мутахассиси ватандошидан хабар унга хатоси билан юборилганлигини айтиб, узр сўради. Бироқ, бу билан Леманн жанжалдан қочиб қутулолмади. «Герта» жамоатчилик олдида собиқ футболчини қоралади ва уни клубдан четлаштирди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz