Қайднома

Қидирув

Касильяс яна касал

Касильяс яна касал

  07.05.2021 10:10
  0
  242
Касильяс яна касал

«Реал» ва Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс соғлиғи борасида муаммоларни бошдан кечирмоқда.

Манбага кўра, Касильяс 28 апрель, чоршанба куни кўкрак қафасидаги қаттиқ оғриқ туфайли дарҳол дўсти ҳамроҳлигида Мадрид касалхонасига борган.

Ҳайриятки, синов ва текширувлардан ўтгач, испанияликда юрак хуружи қайд этилмади. Собиқ футболчига эрта тонгда уйига қайтиши учун жавоб берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 майда Икерь Касиляс «Порту» билан машғулот пайтида миокард инфарктига чалинган эди. Ўша пайтда дарвозабон 37 ёшда эди. Шундан сўнг Касильяс бошқа ўйнамади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz