Қайднома

Қидирув

Суперлига. Яйпандаги тарихий баҳсда “Турон” “Пахтакор” билан дуранг ўйнади. АГМКда ғалаба

Суперлига. Яйпандаги тарихий баҳсда “Турон” “Пахтакор” билан дуранг ўйнади. АГМКда ғалаба

  06.05.2021 19:00
  0
  343
Суперлига. Яйпандаги тарихий баҳсда “Турон” “Пахтакор” билан дуранг ўйнади. АГМКда ғалаба

Ҳозиргина Суперлига 7-тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Турон” – “Пахтакор” учрашуви якунига етди.

Учрашув тошкентликларнинг кичик устунлиги остида бошланган бўлсада мезбонлар ҳам ҳисобни очиш учун қулай вазиятлар юзага келтириб, ўз мухлислари қаршисида тарихда илк бор мамлакатимиз байроқдорига қарши учрашувда рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга уринишди.

Ўйиндаги ҳисоб 37 – дақиқада “Пахтакор” томонидан очилди. Мазкур вазиятда бош ҳакам “Турон” дарвозаси томон пенальти белгилади ва меҳмонларнинг тажрибали футболчиси Драган Черан “нуқта”да адашмади. Шу тариқа биринчи бўлим пойтахтликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим эса майдон эгаларининг ташаббуси остида бошланди ҳамда яйпанлик футболчилар тез-тез рақиб жарима майдони атрофида пайдо бўла бошлашди. Натижада ҳисобни тенглаштириш мақсадида қилинган саъйи ҳаракатлар ўз мевасини берди. 48-дақиқада Жавоҳир Соҳибов “Пахтакор” посбони Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Мазкур голдан сўнг “Турон” футболчилари яна бир қатор хавфли вазиятлар ярата олишди аммо уларни самарали якунлашда аниқлик етишмади. Ўз ўрнида “Пахтакор” ҳам ортга уч очко билан қайтиш мақсадида олдинга ўтди аммо майдон эгалари посбони бир неча бор жамоасини голдан қутқарди. Натижада Яйпанда бу икки жамоа ўртасида кечган илк тарихий ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Coca Cola Суперлига

ТУРОН – ПАХТАКОР 1:1
6 май 2021 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Сардор Қудратуллаев 

Гол: Драган Черан, 37 пен, Жавоҳир Соҳибов 47, 1:1

"Турон": 87.Акмал Ортиқов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3.Даврон Умиров, 4.Аслиддин Тоштемиров, 9.Жасурбек Ҳакимов, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Фозил Мусаев, 19.Владислав Касминин, 43.Ким Бойонг, 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 96.Исломжон Абдуллаев, 8.Суннатилла Эрматов, 10.Жавоҳир Соҳибов, 21.Орифхўжа Абдухолиқов, 22.Абдулазизхон Абдурашидов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 30.Синиша Бабич, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 63.Умаржон Шарипов.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 23.Шерзод Аъзамов, 5.Анзур Исмоилов (С), 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев (Хожиакбар Алижонов), 21.Аброр Исмоилов (Шароф Муҳиддинов), 27.Сардор Собирхўжаев, 18.Ҳожимат Эркинов (Аббос Файзуллаев), 10.Драган Черан, 28.Диёр Холматов (Азиз Турғунбоев), 9.Эрен Дердийок (Пўлатхўжа Холдорхонов)
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Азизбек Турғунбоев, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 16.Марлен Чобанов, 19.Шароф Муҳиддинов, 42.Аббосбек Файзуллаев, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 99.Пўлатхўжа Холдорхонов.

Турнинг сўнгги учрашувида эса Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК “Сурхон” майдонига сафар уюштириб Жокич томонидан киритилган гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

СУРХОН – АГМК - 0:1
6 май 2021 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Зуфар Элибоев, Комилжон Расулов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Александр Давиденко 

Гол: Йован Жокич 45, - 0:1 (Миржамол Қосимов).

"Сурхон": 1.Азамат Аҳмедов, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов, 11.Зоҳир Пиримов (9.Низомжон Норов, 61), 14.Жасур Холтўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Нуриддин Ҳасанов, 20.Ҳусниддин Ғофуров (77.Асрор Ғофуров, 53), 38.Муҳаммадали Абдураҳмонов (10.Мурод Бобожонов, 46), 66.Беҳруз Шайдулов (60.Ўрал Чориев, 90+1).

Захира: 12.Рустам Нартаджиев, 18.Элдор Бойматов, 21.Жавоҳир Эсонқулов, 33.Асилбек Темиров, 55.Шарафиддин Шобиров.

АГМК: 1.Ботирали Эргашев - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 76), 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 65) - 94.Элвин Фортес (11.Мурод Тошматов, 89), 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 76), 10.Ҳусниддин Ғофуров (28.Шоҳруҳ Гадоев65).

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 35.Валижон Раҳимов - 15.Аббос Отахонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов.

Огоҳлантиришлар: Миржамол Қосимов 37, Ҳусниддин Ғофуров 48 ("Сурхон"), Сардор Раҳмонов 83.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz